Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Виллаш-Боаш мавсум якунлангач, "Зенит" мураббийлигидан кетади

Баҳо:
+ | -

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш 2015-2016 йилги мавсум якунлангач, ўз ўрнини тарк этади. Бу ҳақда унинг ўзи журналистларга маълум қилган.

"Мен сизлар билан охирги марта учрашиб турибман. Жамоа раҳбарияти менга янги шартнома таклиф қилди, лекин мен бу таклифни рад этдим. Мавсум охирида жамоадан кетаман", деган Виллаш-Боаш.

Андре Виллаш-Боаш "Зенит" бош мураббийлигига 2014 йилнинг мартида тайинланганди. Унинг бошчилигида жамоа ўтган мавсумда Россия чемпионати чемпиони ва мамлакат Суперкубоги соҳиби бўлди.

Россия чемпионатининг янги мавсумида "Крилья Советов"га қарши ўтказилган мағлубиятли (1:3) ўйиндан кейин у матбуот анжумани вақтида ўтган мавсумдаёқ жамоани тарк этишни истагани, лекин раҳбарият уни қўйиб юбормагани ҳақида айтганди.

Маълумот учун, ушбу мутахассис ўз вақтида Португалиянинг "Академика" ва "Порту" жамоаларида ишлаган, кейинроқ Англиянинг "Челси" ва "Тоттенхэм" жамоаларида фаолият кўрсатганди.

Эслатиб ўтамиз, Виллаш-Боаш 29 август куни "Крилья Советов" жамоаси билан ўйин вақтида ёрдамчи ҳакамни туртгани учун қизил карточка билан жазоланган, кейинроқ унинг бу ҳаракатига нисбатан 6та ўйиндан иборат дисквалификация қўлланганди.

Унинг сўзларига кўра, кетма-кет муваффақиятсизликларга қарамасдан жамоа учун ҳаммаси ҳали олдинда. У 12 сентябрь куни чемпионатдаги асосий рақиб бўлмиш ЦСКАга қарши ўйинда мағлуб бўлинса ҳам чемпионлик учун имконият сақланиб қолинишини айтган.

Айни вақтда, 7та турдан кейин турнир жадвалида 21 очко билан Москванинг ЦСКА жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда эса пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Локомотив" 17 очко билан жойлашган. "Зенит" ҳисобида эса 15 очко мавжуд.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:26, 10.09.2015.
Ўқилди: 2609 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.