Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ҳаммаси «жокер»ларга боғлиқми?

Баҳо:
+ | -

Александр Гейнрих терма жамоага қайтишини ажойиб гол билан нишонлади. Умуман олганда, у миллий жамоамиз сафида 84-ўйинини ўтказди. Саша бу борада Темур Кападзе (119), Сервер Жепаров (108) ва Игнатий Нестеров (92)дан орқада, холос. Ижтимоий тармоқларда «Терма жамоамиз футболчиларидан қайси бири захирадан тушиб, энг кўп гол урган?» қабилида берилган саволга деярли ҳамма бир хил жавоб берибди: «Анвар Солиев». Аслида эса ҳаммаси бошқача! Александр Гейнрих - бизнинг сеҳрли таёқча! Келиб чиқяптики, айнан у кўпинча бизни оғир вазиятлардан қутқаради! Наҳотки, Осиёнинг энг қуйи даражали терма жамоаларига қарши ўйинларда ҳам ягона, боз устига, «жокер» томонидан уриладиган голга умид боғлаб ўтирсак...

Александр Гейнрих ҳақида ФИФА расмий сайтида берилган маълумотга кўра, у жамоамиз сафида мундиаллар саралаш ўйинларида жами 34 марта майдонга тушган (17та ғалаба, 7та дуранг ва 7та мағлубият) ва 10та гол уриб, 9 марта сариқ карточка олган.

Яман термасига қарши кечган баҳснинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилган сардоримиз Одил Аҳмедовнинг бу борадаги статистикаси қандай? Одил мундиалларнинг жами 28та саралаш ўйинида қатнашган (14та ғалаба, 5та дуранг ва 9та мағлубият) ва 5та гол уриб, 2та «сариқ» ишлаган.

Умуман олганда, кечагина ёш иқтидорлар сифатида нигоҳ қаратаётганимиз Сардор Рашидов ва Игорь Сергеев бугун терма жамоамиз олдинги чизиғида мустаҳкам жойга эгалар. Уларнинг ортидан бошқа иқтидорларимиз ҳам тезроқ олға интилсалар қанийди...

 

Умумий статистика

Терма жамоамизнинг жами 429та голидан 9тасини рақиб футболчилари совға қилган бўлсалар, яна 70таси захира ўриндиғи вакиллари ҳисобига тўғри келади. Бу жами голларнинг 16,67 фоизини ташкил этади. Футболчилар орасида Олег Шацких яққол ажралиб турибди: у захирадан тушган барча ўйинларда гол урган!

 

Изоҳ: 1 - захирадан тушиб урган голлари сони; 2 - жами голлари сони.

----------------------------------------------

Факт. 2015 йилнинг 31 март куни Японияга сафар уюштирган Ўзбекистон терма жамоаси 1:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўшанда рақибнинг голларидан 3таси захира ўриндиғи вакиллари томонидан урилди. Умуман, Япония термаси устози Воҳид Халилхожич ўша ўйин­да жами 6 нафар футболчини захирадан майдонга туширганди.

 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:17, 13.09.2015.
Ўқилди: 2840 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.