Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Дэвис кубоги. Ўзбекистон - АҚШ учрашувига қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, шу йилнинг 18-20 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – АҚШ жамоалари ўртасида Дэвис Кубоги доирасида Жаҳон босқичига саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Бугун пойтахтимиздаги “City Palace” меҳмонхонасида мазкур учрашувга қуръа ташланди. Унга кўра, 18 сентябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Стив Жонсонга қарши кортга чиқади. Фаррух Дўстов эса Жек Сок билан куч синашади.

19 сентябрь куни жуфтликлар баҳси ўтказилади. Истомин/Дўстов дуэти Жонсон/Куэрри жуфтлигига қарши қортга тушади.

20 сентябрь куни Денис Истомин Жек Сок билан, Фаррух Дўстов эса Стив Жонсон билан баҳс юритади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
 
Маълумот учун. Мазкур учрашув Ўзбекистон терма жамоаси учун жамоавий баҳслардаги жаҳон чемпионатининг олий лигасига чиқиш учун саккизинчи уриниш бўлади. Бунга қадар мамлакатимиз ракетка усталари юқори лигага йўлланма олиш учун икки марта австралияликлар билан (1998, 2014), шунингдек, бир мартадан Чехия (1999), Голландия (2000), Сербия (2009), Испания (2001) ва Қозоғистон (2012) терма жамоаларига қарши кураш олиб боришган. Таъкидлаш жоизки, шу давр мобайнида терма жамоамиз Осиё Океания минтақасининг биринчи гуруҳида турнир жадвалини мунтазам равишда бошқариб келганлар.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:47, 17.09.2015.
Ўқилди: 3133 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.