Ушбу кузда “Тоттенхэм”ни тарк этган ҳужумчи Эммануэль Адебайор фаолиятини “Галатасарой”да давом эттириши мумкин.
Bombardir.ru сайтининг хабар беришича, ҳужумчиларнинг қониқарсиз ўйини турк клуби раҳбариятини яна бир ўйинчи сотиб олишга мажбур қилган.
Адебайор эркин агент ҳисобланади ва унинг кўчиб ўтиши клубга ёрдам бериш баробарида мухлислар ишончини қайтаришга ҳам ҳисса қўшиши таҳмин қилинмоқда.