Кириш Регистрация

“Барселона” Рафинья ўрнига футболчи излайди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” қишки трансферлар вақтида яна бир ярим ҳимоячини қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sport.es га асосланиб Спорт Экспресс нашри хабар берган.

Хабарга кўра каталонияликлар раҳбариятининг ушбу қарорига бразилиялик ярим ҳимоячи Рафинья Алькантаранинг мавсум охиригача сафдан чиққани сабаб бўлган.

Бу йилги мавсумда Рафинья “кўк-анорранглилар” таркибида 6 ўйин ўтказган ва уларда 1 та гол киритганди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ЕЧЛ 1-тури “Рома” билан учрашув (1:1) вақтида Наингголан билан тўқнашув натижасида ўнг тиззаси хочсимон пайларини узиб юборганди.

Аввал “Барселона” раҳбариятининг оғир жароҳатга қарамай Рафинья билан шартнома муддатини узайтириши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манба: arena.uz
Киритилди: 14:22, 18.09.2015.
Ўқилди: 5118 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.