“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил агенти Эркут Согут мижози “Фенербахче”нинг таклифини кўриб чиқишга тайёрлигини айтиб ўтди.
“Ўзил “Арсенал”да яхши ўйнамоқда, лекин келажакда нима бўлишини билмаймиз. “Фенербахче”нинг Месутга қизиқиши жиддийга ўхшайди. Мавсум охирида кўрамиз. “Фенербахче”га ўтиш мижозимни қизиқтирса керак. Бу Туркиянинг кучли клубларидан бири”, — деди агент.