"Атлетико” ҳужумчиси Фернандо Торрес ижара шартномаси муддати якунига етганидан кейин ҳам Мадридда қолиши мумкин.
31 ёшли форвардга эгалик қилиш ҳуқуқи “Милан”га тегишли ва унинг “ҳиндулар” билан ижара келишуви 2015/16-йилги мавсум охирида якунланади.
“Атлетико” раҳбарияти ўз тарбияланувчиси бўлган “Эль-Ниньо”ни “Милан”дан сотиб олмоқчи.