Римнинг “Рома” клуби мураббийлар штаби Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ҳимоячиси Мехди Бенатиага қизиқиш билдирмоқда.
Итальян клуби бу футболчини ёзги транферлар вақтидаёқ қўшиб олиши мумкин эди, бироқ Данте “Боруссия М”га ўтиб кетганлиги сабабли “Бавария” уни қўйиб юборишни хоҳламади.
Шунингдек, “Ювентус” ҳам Бенатиага хизматларига қизиққанлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган, лекин футболчи буларни тасдиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, Бенатиа ўтган йили “Бавария”га айнан римликлар сафидан бориб қўшилган.