Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 2-давра ўйинларига старт берилди.
“Обод”га қарши майдонга тушган “Оқ-тепа” жуда қийин кечган учрашувда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ҳисоб меҳмонлар томонидан 22-дақиқада очилди. Шоҳруз Норхонов дарвозабон ва ҳимоячиларнинг тушунмовчилигидан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда катта куч билан олдинга ўтган футболчиларимиз сўнгги дақиқаларда нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки иккинчи голни ҳам уришди. Аввалига Илдар Магдеевга ишлатилган қўполлик учун пенальти белгиланди. Нуқтага яқинлашган Темур Ҳакимовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Темурнинг ўзи биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозани ишғол қилди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас яна ўша Темур Ҳакимов жарима майдони ичида кучли зарбаси билан иккинчи голини урди. Қолган дақиқаларда меҳмонларда вазиятни ўнглаш учун вақт қолмади. Қолаверса, футболчиларимиз ҳам бунга имконият беришмади.
ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2015
ОҚ-ТЕПА – ОБОД – 2:1 (0:1)
26 сентябь. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 97 томошабин.
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент) – 8,6.
Қанот ҳакамлари: Сервер Еремеев (Тошкент) – 8,3, Фаррух Ёрмуҳамедов (Тошкент) – 8,0.
Захирадаги ҳакам: Давронбек Акмалов (Тошкент) - 9.
Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).
“Оқ-тепа”: Михаил Наумов, Темур Яфаров, Темур Ҳакимов, Зафаржон Қорақулов, Собир Усмонхўжаев, Фарҳод Мирааҳматов, Илдар Магдеев, Вусол Магерамов, Маъруф Аҳмаджонов (Анвар Раҳимов, 56), Абдул Азиз Юсупов (Берумий Абдунабиев, 78), Даврон Умиров (Жўрабек Собиров, 37).
“Обод”: Умиджон Ёрбеков, Дилшодбек Аҳмадалиев, Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Дониёр Ҳасанов (Суннатилла Абдуллажонов, 68), Алишер Азизов, Шоҳруз Норхонов, Арайк Бобоев (Азиз Ғуломжонов, 82), Улуғбек Дадабоев (Обиджон Ҳакимов, 72), Санжар Тўрақулов, Жавлон Искандаров.
Голлар: Шоҳруз Норхонов, 22 – 0:1. Темур Ҳакимов, 87 – 1:1. Темур Ҳакимов, 89 – 2:1.
Амалга оширилмаган пенальти: Темур Ҳакимов, 87.
Огоҳлантиришлар: Темур Яфаров, 10. Абдул Азиз Юсупов, 19. Фарҳод Мирааҳматов, 26. Жавлон Искандаров, 48. Арайк Бобоев, 58. Берумий Абдунабиев, 82. Шерзод Жалилов, 86. Михаил Наумов, 90+3.