Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

“Топ” клубга ўтган футболчилар ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Жорий йил трансферлар ойнасида бир қанча оламшумул воқеликлар кузатилди. Жумладан, 80 млн. фунт стерлингга 19 ёшли Антонии Мартиалнинг «Монако»дан «МЮ» сафига қўшилиши ҳеч қайси футбол мухлисининг тушига ҳам кирмаганди. Шу ўринда, франциялик ўсмир каби бир қанча футболчилар жорий мавсумда етакчи клубларда қўним топишганини таъкидлаш лозим. Мазкур мақолада айнан шундайлар билан таништириб ўтамиз.

11. Кевин Трапп - 6,6 млн. фунт

Қаердан: «Айнтрахт» (Германия)

Қаерга: «ПСЖ» (Франция)

Ёши: 25

Унчалик машҳур бўлмаган германиялик посбон Кевин Трапп фаолиятини «Кайзерслаутерн»да бошлаганди. Кейинчалик,  ўртача мавқега эга «Айнтрахт» дарвозасини 3 йил мустаҳкам қўриқлади ва бу мавсум «ПСЖ»нинг асосий киперига айланди. Янги дарвозабоннинг парижликлар сафига қўшилиши бошқа бир кипер Сальваторе Сиригунинг жорий мавсумдаги вақтини кўпроқ захира ўриниғида ўтказишидан дарак бермоқда.

 

10. Фабиан Делф - 8 млн. фунт

Қаердан: «Астон Вилла» (Англия)

Қаерга: «Манчестер Сити» (Англия)

Ёши: 25

«Астон Вилла» ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини бу мавсум «Ливерпул»ни тарк этган жамоа сардори Стивен Жеррард ўрнини босиши кутилаётганди, бироқ у «Манчестер Сити»ни танлади. «Шаҳарликлар» Делф трансфери учун бор-йўғи 8 миллион фунт сарфлашди. Стерлингга 40 миллион, Де Брюйнега сарфланган 70 млн. евро олдида бу сумма унчалик кўзга ташланмаслиги мумкин. Лекин, шунга қарамай, Пеллегрини Делфнинг хизматларидан фойдаланишини айтиб ўтди.

 

9. Натаниэль Клайн –

12 млн. фунт

Қаердан: «Саутгемптон» (Англия)

Қаерга: «Ливерпуль» (Англия)

Ёши: 24

АПЛнинг энг илғор ўнг қанот ҳимоячиларидан бири ўтган мавсум «Саутгемптон»да бошқалардан ажралиб турди ва бирданига Англия термаси ҳамда «Ливерпул»дан кутилмаган таклифни қабул қилди. Клайнга ажратилган 12 миллион фунт «Ливерпул»нинг бошқа харидлари олдида деярли эътиборга ташланмайдиган нарх бўлди.

 

8. Маттео Дармиан –

12,6 млн. фунт

Қаердан: «Торино» (Италия)

Қаерга: «Манчестер Юнайтед» (Англия)

Ёши: 25

Дармиан трансферининг нарзи Швайнштайгер, Шнайдерлин, Депай ва Мартиальдан кейинги ўринни банд этди. Маттео Дармиан - ҳамма ўйлаган каби юлдуз футболчи эмас, шунингдек, у «МЮ»да етакчи ҳам эмас, лекин клубнинг содиқ мухлислари италиялик ҳимоячини чинакам қаҳрамон деб ўйлашмоқда. Италия терма жамоаси ҳимоячиси сотиб олинганидан сўнг эндиликда «қизил иблислар» чап қанот ҳимоясида Антонио Валенсия эмас, Маттео Дармиан ҳаракатланади.

7. Абдул Раҳман Баба -

14 млн. фунт

Қаердан: «Аугсбург» (Германия)

Қаерга: «Челси» (Англия)

Ёши: 21

«Аугсбург»нинг ганалик ҳимоячиси «Челси»га 14 миллион фунтга тушди. Трансфер суммаси нисбатан у қадар катта эмас. Биламизки, «Челси» ҳимояси кучли футболчилардан ташкил топган, АПЛ ва жаҳон миқёсида ҳам ўз ўрнига эга бошқалардан мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли ганалик ҳимоячи жорий мавсумни захира ўриндиғида кутиш билан ўтказиши ёки бошқа бир клубдан ижара футболчиси сифатида вақтинча қўним топиши мумкин.

6. Мемфис Депай - 19,25 млн. фунт

Қаердан: «ПСВ» (Нидерландия)

Қаерга: «Манчестер Юнайтед» (Англия)

Ёши: 21

Мемфис Депай 2014 йилда Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатида яққол кўзга ташланганди. Мемфис «ПСВ» таркибида ҳам ўтган мавсум ўзини ажойиб томондан кўрсатди,  30та ўйинда майдонга тушиб 22та гол киритди. Голландиялик ҳужумчи ўтган мавсумнинг ўзидаёқ «МЮ» таклифини қабул қилди ва клубнинг  7-рақамли либосида ҳаракатланмоқда.

 

5. Дуглас Коста – 21 млн. фунт

Қаердан: «Шахтёр» (Украина)

Қаерга: «Бавария» (Германия)

Ёши: 24

Очиғини айтганда, бу ёзнинг энг тушунарсиз трансферларидан бири. «Бавария» скаутлари бразилиялик ярим ҳимоячининг «Шахтёр»даги статистикасига назар ташлашганмиди? Дуглас кўрсатган натижа жуда ҳам мақтанарли даражада эмасди-ку. Лекин, эндиликда Пепе Гвардиола қўлида «Бавария»га тез орада катта фойдаси тегадиган ноёб иқтидор соҳиби мавжуд.

4. Пауло Дибала – 22,4 млн. фунт

Қаердан: «Палермо» (Италия)

Қаерга: «Ювентус» (Италия)

Ёши: 21

«Палермо»нинг аргентиналик ҳужумчиси ватандоши Карлос Тевеснинг ўрнини босиш учун «Ювентус»дан таклиф олди. Мутахассислар Дибаладаги юқори иқтидор ҳақида аввалдан гапириб келишарди. 21 ёшли ҳужумчи жорий мавсум янги клуби сафида гол уришни ҳам уддасидан чиқди. Тўғри, бу гол «Юве»га катта ёрдам бермаган бўлиши мумкин. Туринликлар «А» серияда 3-турдан кейин 1 очко жамлаган ҳолда 16-ўринни банд этиб туришибди.

3. Морган Шнайдерлин –

24,5 млн. фунт

Қаердан: «Саутгемптон» (Англия)

Қаерга: «Манчестер Юнайтед» (Англия)

Ёши: 26

Морган Шнайдерлин - АПЛнинг ўтган мавсумдаги ажойиб кашфиётларидан бири. Франциялик таянч ярим ҳимоячи «Саутгемптон»даги фантастик ҳаракатлари билан Луи Ван Гаалнинг эътиборини қозонди ва жорий мавсум «Олд Траффорд»га йўл олди. Морганнинг Бастиан Швайнштайгер билан майдон марказида олиб борадиган ташвиқотлари янада қизиқарлироқ кўриниши табиий.

 

2. Кристиан Бентеке - 32,5 млн. фунт

Қаердан: «Астон Вилла» (Англия)

Қаерга: «Ливерпуль» (Англия)

Ёши: 24

Бельгиялик форвард икки йил аввалроқ «Астон Вилла»ни тарк этиб, етакчи жамоанинг захира ўйинчисига айланиши мумкин эди. Лекин, у клуб танлашда шошилмади. Мазкур мавсум Бентекенинг «Ливерпул»га ўтиши ҳужумчи ҳаётида катта бир қадам бўлди. «Ливерпуль» ўзига тўпурарлик маҳорати етарли ҳужумчи излаб кўриши керак эди ва уни топди. Бентекега 30 миллион фунтдан ортиқроқ маблағ сарфлаган ҳолда сотиб олди. Ҳатто, «қизиллар» ўз вақтида Луис Суарес учун ҳам шунча пул тўлашмаганди.

1. Антони Мартиаль – 40 (Қ40) млн. фунт

Қаердан: «Монако» (Франция)

Қаерга: «Манчестер Юнайтед» (Англия)

Ёши: 19

Трансфер мавсуми охирги кунларида «Манчестер Юнайтед» клуби вакиллари чуқур  ўйланишди. Клубга совуққон ҳужумчини топиш клуб скаутларидан анчагина меҳнат талаб этди. «Қизил иблислар» «Монако» таркибида 40та ўйинда иштирок этиб, бор-йўғи 11та гол урган 19 ёшли ўсмирни 50 миллион фунтга сотиб олишди. Танқидларга учраган Луи Ван Гаал «Ливерпуль» билан ўйинда унга имконият яратиб берди ва франциялик ҳужумчининг дебюти омадли чиқиб, майдондан кийиниш ҳонасига бошини баланд кўтарган ҳолда йўл олди.

А.Эшонхонов тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: Footballhd.ru

Киритилди: 11:13, 29.09.2015.
Ўқилди: 12015 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.