Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Пиренейда нима гаплар?

Баҳо:
+ | -

Ла-лиганинг ортда қолган 4та тури мухлисларга ўзининг бир қатор ижобий ва салбий натижаларини туҳфа этди. Хўш, Испанияда ким нима билан овора? «Ошхўрга ош, нонхўрга нон». Ёки бу ақидага рози бўлмаётганлар ҳам топиладими?

ЕЧЛ иштирокчиси сўнгги поғонада

Албатта, «Барселона», «Реал» ҳамда «Атлетико»дек қудратга эга бўлмаган ўртамиёна жамоалар учун ЕЧЛ­да иштирок этиш - машаққатли синов. Ўз вақтида бундай азобларгадош беролмаган - «Сельта», «Вильярреал» клублари сегундага тушиб кетишганди. «Валенсия», «Атлетик» ва «Реал Сосьедад»нинг ички биринчиликдаги натижалари пасайиб кетди.

«Севилья»нинг «Севилья Лигаси»даги (жамоа қаторасига 2 марта  муваффақиятли иштирок этгани учун  испанияликлар мусобақага шундай ном беришди) зафарларидан кейин ЕЧЛда ҳам омадли тўп суриши тахмин қилинганди. Ҳозирча бу тахмин ўзини оқлаяпти - ЕЧЛнинг гуруҳ бос­қич 1-турида «Севилья» «Боруссия» М.ни 3:0 ҳисобида енгди. Аммо ички биринчиликда Унаи Эмери шогирдлари сўнгги поғонада боришяпти. Афсуски, омадсизликка фақатгина тиғиз тақвим сабабчи эмас. Трансфер мавсумида жамоа йўқотилган футболчиларга қараганда, кўпроқ харидни амалга оширан бўлсада, мураббий таркибнинг уйғунлигини таъминлай олмади. Чизиқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик талаб даражасида эмас. Қолаверса, тақвим ҳам андалусияликлар учун ноқулай кўриниш олди - «Малага» ҳамда «Леванте» билан сафарда очколарни бўлишиб олган жамоа ўз уйида «Атлетико» ва «Сельта»га имкониятни бой берди. Тўғри, чемпионат эндигина тезлик олмоқда, жамоа ўзини ўнглаб олишига шубҳа қилишмаяпти. Балки ЕЧЛ якунига етганидан кейин «Севилья» Ла-лигада ҳам бурилиш ясар. Лекин у совринли ўринларга даъвогарлик қилолмаса керак.

Флорентино Пересга бу турда нима етишмади?

Златан Ибрагимович тоифасидаги форвард. «Реал»нинг сўнгги учрашувида ностандарт қарорлар қабул қиладиган тезкор ҳужумчининг йўқлиги ўз таъсирини кўрсатди. Хамес ҳамда Бэйлнинг жароҳат туфайли майдонга тушмасликлари Исконинг имкониятларини пасайтириб юборди. У худди мажбуран тўп сураётгандек суст ҳаракат қилди. Тўғри, «Гранада»га қарши баҳсдаги 3 очко айнан шу футболчининг узатмасидан кейин урилган гол эвазига қўлга киритилди. Аслида «Қироллик клуби» очко йўқотишга яқин турганди - ўша оқшом меҳмонларнинг 100 фоизли голи инобатга олинмади. «Реал» сафида асосан Кейлор Навас ишонч­ли ўйин кўрсатди. Бу пайт­да Флорентино Перес АS нашри журналистларининг «пўстагини қоқиш» билан овора эди: «Ҳа, фақат уйдирмаларни тарқатишдан бош­қа нарсани билмайдиган газета ҳам бор. Де Хеанинг трансфери амалга ошмай қолгани учун 10 млн. евро тўлашимиз кераклиги ҳақидаги хабарни ўзим ўқидим. Испания терма жамоасининг ўйини «Бернабеу»да ўтказилмаганига ҳам биз сабабчи эмишмиз. Буларнинг барчаси ёлғон. Айни турдаги бўҳтонлар ҳар куни янграмоқда. Биз, мадридистлар, уйқудан фақат «Реал»­га зиён етказишни ўйлаб уйғонадиганларга умуман эътибор бермаслигимиз керак».

Йохан Кройфф нималар ҳақида минғирлаши мумкин?

Биринчидан, Луис Энрике яна ўтмишни қўмсаб қолди. Сўнгги 8та расмий учрашувларда у 8 хил таркибни туширди. Лекин унга тош отишдан аввал «Камп Ноу» музейидан жой олган 3та янги совринларга назар ташланиши тўғрироқ бўлармиди?! Балки шунда мураббийни танқид қилиш истаги ўз-ўзидан барҳам топармиди?! Иккинчидан, Рафиньянинг жароҳатлангани мураббийни мажбурий ўзгаришларга ундади - Бускетс билан Ракитич марказий ярим ҳимоя­га ўтишди, олдинги чизиқда эса бир йўла 4 нафар ҳужумчи тўп сурадиган бўлди. Шунда ҳам Суаресга жой топилмади. Ўз навбатида, Тер Штеген ўрнига кўз олайтираётганлар сони тобора ошиб бормоқда. Германиялик посбоннинг навбатдаги қўпол хатоси туфайли меҳмонларнинг бурчак зарбаси голга айланарди. Нима бўлганда ҳам, «Барса» «Леванте»ни асосан Мессининг индивидуал ҳаракатлари эвазига таслим этди. Лекин кучлироқ рақибларга қарши Энрике бундай тактикани қўлламаслиги аниқ.

Қайси мураббий истеъфога яқин?

Тез орада ўз лавозимини тарк этишга «Валенсия» бош мураббийи Нуну (4та учрашувда 1та ғалаба ва ўз уйида «Зенит»дан учралган мағлубият) ҳамда «Реал Сосьедад» устози Дэвид Мойес (4та ўйинда 2 очко) асосий даъвогар саналишади. «Таркибимиз рисоладагидек. Лекин ўз ўйинимиздан лаззат ололмаяпмиз. Бизга қизиқарли ғоя керак. Уюшқоқликни оширишимиз лозим. Жамоага ҳамжиҳатлик етишмаяпти». «Сосьедад» ярим ҳимоячиси Давид Сурутуса томонидан билдирилган фикрлар Мойесники билан бир хил. «Валенсия»нинг муаммолари эса «Севилья»никига ўхшаш. Бу жамоа ҳам ҳафтада 2 марта майдонга тушишга ўрганмаган. Кадрлар масаласида эса вазият аксинча: «Валенсия» ўз таркибини тўлиқ сақлаб қолган. Лекин афсуски, Нунунинг камчиликлари бартараф этилмади.

Эль Ниньонинг қайта туғилиши

Диего Симеоне вақт машинасини яратиб, унинг ёрдамида 2008 йилдаги Фернандо Торрес сиймосини ҳозирги замонга қайтарди. Торрес заргарона тўп узатиш орқали Корреани қулай вазиятга чиқарди. Шунингдек, испаниялик форварднинг ўз вақтида ҳимоя чизиғига қайтиб, «Эйбар»нинг хавфли ҳужумини бартараф этиши ҳатто Симеонени ҳам ҳайратга солди. Агар Торрес - Корреа тандими шу зайл тўп сурса, дебютантлар узоқ вақт захирада қолиб кетишлари аниқ.

Пальмадаги яроқсиз газон

«Лас-Пальмас» ўзига хос бўлган услубда - тўпни кўпроқ назорат қилиб, рақиб дарвозасига ортиқча таҳдид солмаган ҳолда ўйнади. «Райо»­нинг голидан кейин эса бутунлай тушкунликка тушиб қолди. Ҳатто майдоннинг яроқсиз ҳолати ҳам мезбонларга ёрдам бермади. Оролликлар бундай майдонга кўникишмаган. «Райо» эса барқарорликка эришолмаяпти - аввалги турда ҳимояга ётиб олган жамоа бу гал қашшоқлар учун «Атлетико» ролини ижро этди. Вакасонинг захирадан майдонга тушишини кўпчилик унутмайдиган бўлди - 5 сониядан кейин у сариқ карточка ишлаб олди. Шундан сўнг яна 3та қўпол қоида бузишлар қайд этилди. Наҳотки, бунга ҳам ҳакамлар айбдор бўлишса?

Месси ёки Роналду?

Месси. Бу турда Роналдунинг «Реал» сафида гол уриш бобида Раулдан ўзиб кетиши кутилганди. Бироқ португалиялик тўпурар бу вазифани уддалай олмади. Агар у битта тўп киритганида, клуб ва Marca таснифи, 2та гол урганида эса бошқа барча статистик идоралар ҳисоб-китоби бўйича рекордчига айланарди.

Месси эса гарчи пенальтини йўққа чиқарган бўлса-да, ўз ҳисобига 3 (2та гол ва 1та аниқ узатма) баллни ёзиб қўйди.

Дудми ёки Коноплянка?

Дудь. Коноплянка ҳозиргача бошланғич таркибдан жой ололмаяпти. Балки у Эмерининг тактик услубига мослашиб улгурмагандир. «Сельта»га қарши баҳсда унинг захирадан майдонга тушиши аввалгиларидек ёрқин кечмади.

Қора дафтарчадаги қайдномалар

- Морьентес қоидаси иш бермади. Хоакин «Валенсия» дарвозасини забт этса, муваффақиятни нишонламасликка ваъда берганди. Якунда эса гол урилмади.

- Испания прокатидаги энг машҳур фильм номини «Ариц Адуриснинг сирли тарихи» деб ўзгартириш керакка ўхшайди. Баск ўғлони кун сайин кучга тўлиб, ёшариб бораётгандек - ҳатто «Атлетик» мағлубиятга учраган ўйинларда ҳам гол уришни тўхтатмаяпти. Ҳа, 4та учрашувда 3та гол унчалик жарангдор бўлмаслиги мумкин. Аммо мавсумдаги барча расмий учрашувларда киритилган 8та тўпга ҳайратланмасликнинг иложи йўқ. Ахир «Атлетик»нинг қолган барча ўйинчилари урган голлар сони атиги 7тада!

- «Барса»нинг сўнгги беллашувида Херар Пике майдонда эмасди. Аммо унинг иштирок этаётгани яққол сезилиб турди. «Биз ҳаммамиз Пике!» - мухлислар кўтариб олган баннерда шу ибора битилган эди. Трибуналар ҳимоячининг номини қўшиқ қилиб куйлашди.

- Денис Черишевнинг «Реал» таркибида майдонга тушиши Россия матбуоти учун ажойиб хушхабарга айланди. Афсуски, ёш иқтидор соҳиби қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади.

- Дарвоқе, Денисдан кўра Хесенинг ҳолати ачинарлироқ: Лукас Васкес, кейин Денис Черишев ўз деб­ютларини нишонладилар. У эса...  Ваҳоланки, Хесе Роналду ёки Хамесга йўл бўшатаётгани йўқ.

Opta Joseдаги рақамлар

- Кейлор Навас 4та учрашувни  «қуруқ» ўтказди. Икер Касильяснинг рекордини янгилаш учун у яна 10 дақиқа гол ўтказиб юбормаса кифоя.

- «Бетис» ўз ҳисобидаги 5 очкодан 4тасини камчилик бўлиб ўйнаган баҳсларда қўлга киритди.

- «Сельта» ҳисобидаги 9та голнинг 5тасида (4}1) Нолито бевосита иштирок этди.

- Сўнгги 10 мавсум давомида Месси 6та 11 метрли жарима зарбаларини голга айлантира олмади. Бу - Альваро Негредонинг антирекордига тенг бўлиб, примеродаги энг паст кўрсаткичдир.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:16, 30.09.2015.
Ўқилди: 2216 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.