Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Ўзбекистон, БАА, Австралия ва Қатар миллий жамоаларининг тўлиқ таркибидан ҳам қимматроқ

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” клубига ўтиши аниқ бўлиб улгурди. Трансфер учун тўланадиган 40 миллион евро уни Осиёдаги топ жамоа футболчиларининг умумий нархидан ҳам қимматроқ футболчига айлантиради.

Турли ишончли манбалар клуб мутасаддилари ва футболчи ўртасида келишув амалга ошгани, яқин кунлар ичида Абдуқодир “Манчестер Сити” клубида тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида хабар бермоқда.

Футболчи ва клуб 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди. Келишувга кўра, “шаҳарликлар” 40 миллион евро тўлаб беради. Transfermarkt маълумотларига кўра, ушбу қиймат бир нечта Осиёнинг топ жамоаларидаги футболчиларнинг умумий нархидан ҳам қимматроқ.



Ҳозирда футболчиларнинг нархлари орқали тузилган энг қиммат Осиё жамоалари рейтингида Япония (280 миллион евро), Жанубий Корея (158 млн евро) ва Эрон (48 млн евро) етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 47 миллионга баҳоланган. Агар трансфер расман амалга ошса, Ўзбекистон жамоаси Эрондан ўзиб кетади ва қиймати 70 миллион евродан ошиб, Осиёнинг 3-жамоасига айланади.

Қизиқарлиси, Абдуқодирнинг нархи Осиёнинг бир нечта топ жамоалари нархларидан қиммат. Масалан, Австралия (39 миллион евро), БАА (35,95 млн), Қатар (18,98 млн) ва Саудия Арабистонининг тўлиқ таркиби ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячисининг нархидан арзонроққа баҳоланган. Ўзбекистон жамоасининг тўлиқ таркиби ҳам Абдуқодирсиз 35 миллионга тенг.

Абдуқодир Ҳусанов ўзбек футболчилари орасида ҳам энг қиммат футболчига айланади. Бундан аввалги рекорд сумма Элдор Шомуродовга тегишли бўлиб, у “Рома”га 17,5 миллион евро эвазига ўтганди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик ёш ҳимоячига турли топ клублар қизиқиш билдирди. Улар орасида Франция чемпиони “ПСЖ”, Англиянинг “Челси”, “Ньюкасл”, Испания гранди “Реал” клублари бор эди. Якунда Гвардиола бошчилигидаги жамоа ҳимоя чизиғини Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси билан тўлдиришга қарор қилди. Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов АПЛда ўйнайдиган биринчи ўзбекистонликка айланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:58, 11.01.2025.
Ўқилди: 7312 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик