Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Энергетик-БГУ» клуби бош мураббийи: «Ҳусанов Беларусда ишлов берилмаган олмосга ўхшарди»

Баҳо:
+2 | -

Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клуби бош мураббийи Алексей Меркулов ўзининг собиқ шогирди Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди. Ҳозирги вақтда ўзбек ҳимоячиси Ҳусанов Франциянинг "Ланс" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда ва Англиянинг "Манчестер Сити" жамоасига ўтишига яқин.

"Абдуқодир 2022 йил бошида "Энергетик" жамоасига келиб қўшилди. Гап шундаки, "Энергетик" футбол клуби — Анатолий Иванович Юрьевичнинг маҳсули. У жамоа учун махсус дастур ва ўзига хос фалсафа яратган. Шу тизимга таянган ҳолда асосий жамоа билан тахминан етти нафар мураббийдан иборат штаб ишлайди. Ҳусановни айнан Анатолий Иванович ўзининг собиқ иттифоқ ҳудудидаги кенг алоқалари орқали топиб келтирди.

Абдуқодир "Энергетик"ка келганида Ўзбекистонда ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган эди. 17 ёшли йигитни кўрибоқ, унинг позициясини марказий ҳимоячи сифатида ўзгартирдик. 2022 йилда "Энергетик" Беларусда сенсация қилди ва мамлакат чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ютуқда Ҳусановнинг ҳиссаси катта бўлди.

Ўша вақтда Абдуқодир ҳалиишлом берилмаган олмосга ўхшарди. Унинг истеъдоди борлиги кўриниб турарди, аммо унга, аввало, жисмоний сифатлар ва тактик тайёргарлик базаси зарур эди. Бизнинг бутун мураббийлар штаби айнан шу жиҳатларда ишлади. Шуни айтиш керакки, "Энергетик"да ўйинчилар ҳақида объектив маълумотлар олиш имконини берадиган илмий асос жуда яхши ривожланган.  

Ҳусанов — бу шундай футболчики, мураббийлар: "Эҳ, ана шундай ўйинчилар кўпроқ бўлса..." дейишади. Тарбияли ва зиёли йигит. У билан суҳбатлашиш ёқимли. Жуда юқори интеллектга ва ўрганиш қобилиятига эга. Майдонда Абдуқодир жуда тез, яккакурашларда ажойиб, яхши зарбага эга, ўз ёшига нисбатан ҳаддан ташқари сокин ва руҳий барқарор", — деди Меркулов "Чемпионат" мухбири Владимир Четверикка берган интервьюсида.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:05, 11.01.2025.
Ўқилди: 3730 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик