«Барселона» «Сельта» ярим ҳимоячиси Нолитони харид қилиш фикридан воз кечди.
Каталонияликлар 28 ёшли футболчини қишки трансфер вақтида сотиб олишни режалаштираётганди. Аммо футболчи виголиклар билан шахсий шартномасини 2019 йилгача узайтирди. Янги шартномада Нолитонинг товон пули 24 миллион евро қилиб белгиланди. "Барселона" эса бундай суммани тўламасликка қарор қилди.
Маълумотларга кўра, Нолитога «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда.
Ярим ҳимоячи Испания чемпионатининг ушбу мавсумида 5та гол уриб, 3та голга муаллифлик қилди.













