Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Қиймати ошган ҳисоб-китоб

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер мавсуми якунлангач, жамоалардаги ҳисоб-китоблар авжига чиқди. Кирим-чиқимларнинг сарҳисоби мутасаддиларга жамоа муваффақияти ёки аксинча, омадсизликнинг қандай қийматга эга эканини аниқ тасаввур қилиш имкониятини беради. Айниқса, УЕФА томонидан молиявий «фэйр-плей» тизими жорий этилгач, ҳисоб-китобларнинг аҳамияти янада ошгандек бЎлди.

Албатта, олган даромадига қараганда кЎпроқ харажат қилишнинг тақиқланиши кЎпчилик жамоаларга маъқул келмаганди. Бу тадбир соғлом рақобатга путур етказадигандек туюлганди. Янги қоида таъсири остида айрим бадавлат жамоалар трансферларни амалга ошириш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум бЎлишганди. Жумладан, УЕФА «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» клубларига бу йилги ёзги трансфер мавсумида олди-сотдиларни амалга оширишга рухсат берди. Бундан фойдаланган «шаҳарликлар» 154 млн. фунтлик харидни амалга ошириб, Ўз навбатида, 53 млн.га айрим футболчиларини сотиб юбордилар. Шу Ўринда ҳақли савол туғилади: 100 млн.дан кЎпроқ харажатлар МФПга тЎғри келадими? Трансферлар қиймати қай йЎсинда ҳисоб-китоб қилинади? Бизнес нуқтаи-назаридан олганда, трансфер масаласи 2 қисмдан иборат. Биринчиси - трансферлар учун ажратилаётган маблағлар миқдори бЎлиб, «сармоялар» ва жамоанинг «муайян даромади»ни Ўз ичига олади. Тор доирадаги мазкур тушунча кЎпинча ОАВ вакилларининг эътиборидан четда қолади. Иккинчиси - амалга оширилган трансферларнинг ҳисоб-китоби қай тариқа олиб борилиши, даромад ва зарарлар ҳисоботи. Жамоалар УЕФА текширувидан Ўтаётганда айнан шу масала муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирда «Манчестер Сити»нинг 2013|2014 йиллар мавсумига оид ҳисоботи тЎлиқ якунига етган, 2014|2015 йиллар мавсуминики октябрь ойининг охирида ниҳоясига етади. Лекин аввалги маълумотларга асосланган ҳолда қандайдир хулосаларни чиқариш мумкин. ХЎш, «Сити»даги молиялаштириш қай тариқа амалга оширилади? Маълумки, ҳар қандай муассасада унинг фаолиятидан олинадиган даромадлар ва зарурий харажатлар: хизматчиларнинг иш ҳақлари, турли хом-ашёлар, хизматлар ва ҳоказо. Яъни, доимий сарф-харажатлар. Аммо сармоя сифатида трансферлар учун ишлатиладиган маблағлар бу харажатларга киритилмайди. СЎнгги 4 йил ичида «Сити» 68 млн. фунт зарар кЎрди. Аниқроғи, Ўз фаолиятини таъминлаш ва футболчиларга маош бериш учун 1 цент ҳам топа олмади. Бунинг ажабланарли ери йЎқ, жамоанинг бЎй ростлаши яшин тезлигида, йирик сармоялар эвазига амалга оширилди. Бундай вазиятда даромад ҳақида ҳеч ким Ўйлаб ҳам кЎрмайди. Фақат 2013 йилда жамоа илк марта ижобий натижалар қайд эта бошлади ва 2014 йил даромад келтирди. Аммо бу маблағ лоақал таркибни таъминлаш учун ҳам камлик қиларди.

Аввалги мавсумда «Сити» 495 млн. фунтни харидларга сарфлаб, сотувдан 96 млн. даромад олганди. Агарда унинг бошқа муассасалардан 9,5 млн.га қарздор ва 21,5 млн.га ҳақдор эканини инобатга олсак, умумий харажатлар 390 млн. атрофида бЎларди. Табиийки, жамоада стадион, база ва академиянинг моддий таъминоти каби харажатлар ҳам мавжуд. Умуман, «Сити»нинг соҳиби - «Абу-Даби Групп» аввалги ҳисобот йилида 695 млн. сармоя киритган, унинг 67 фоизи (468 млн.) асосий фаолиятга йЎналтирилганди. Шундай бЎлсада, 2014 йилда харажатлар анча камайди, 2015 йил якунида янада озайиши тахмин қилинмоқда. Анъана давом этса, 2015|2016 йиллар мавсумидан кейин «Сити»нинг Ўзини Ўзи таъминлаш сари дадил илгарилаётгани яққол кЎзга ташланади.

Жамоанинг бош ҳомий билан 2011 йилда имзолаган 10 йиллик шартномаси йилига 40 млн. фунт даромад келтиради. Гарчи бу маблағ ҳозирда унчалик йирик кЎринмасада, «Сити» бошқа ҳар қандай компания билан бу кЎрсаткичнинг 50 фоизига ҳам эриша олмасди. Эҳтимол, арабларнинг Европа футболига улкан сармоялар киритишларига қандайдир бошқа сабаблар ҳам бЎлгандир. Аммо улар Ўз мажбуриятларини тЎла-тЎкис адо этишаётгани - ҳақиқат. «Челси»га таққослайдиган бЎлсак, «Сити» бироз кЎпроқ сарфлаган. Бироқ эътиборли жиҳати шундаки, сЎнгги 2 йил ичида вазият анча тенглашиб қолди. «КЎклар»нинг трансфер сиёсати алоҳида мақтовларга сазовор бЎлмоқда.  Бунинг ижобий самараси 2015|2016 йиллар мавсумидан кейин кЎзга ташланиши тахмин қилинмоқда. Ваҳоланки, «Челси» 2013 ва 2014 йилларда «Сити»га қараганда кЎпроқ харажат қилганди. Жамоалар МФП қоидаларига амал қилган ҳолда 100-200 млн.лаб сарфлаётганликларининг Ўзига хос нозик жиҳати бор: дейлик, жамоа қайсидир футболчини 50 млн.га харид қилди ва у билан 5 йиллик шартнома имзолади. Ҳисоботда Ўша футболчи 50 эмас, 10 млн. баҳода акс этади. Яъни 50 млн.ни 5 йил давомида «ёпади». «Сити» ҳам жумладан, Де Брюйне билан 6 йилга шартнома имзолаган. Шу тариқа амалга оширилган барча харидлари учун 2013 йилда 81 млн. фунт сарфлаган бЎлса, 2014 йилда бу миқдор 76,5 млн.ни ташкил этди. КЎриб турганингиздек, ушбу миқдорлар унчалик катта эмас. Хуллас, бир қарашда Ўта қЎрқинчли кЎринган МФП жамоаларга жиддий қаршилик кЎрсатмайди. Чунки у клубларга трансфер харажатларини «шартномалар амортизацияси»дан фойдаланган ҳолда босқичма-босқич қоплаш имкониятини беради.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:18, 04.10.2015.
Ўқилди: 3758 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.