Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Sport.es: Коутиньо қишки трансферлар вақтида 30 млн евро эвазига "Барселона"га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" клубининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Фелиппе Коутиньо Испаниянинг "Барселона" жамоаси қизиқишлари доирасига кирган.

Sport.es нашрида ёзилишича, каталонияликлар 23 ёшли футболчини қишки трансфер мавсумида қўлга киритишга ҳаракат қилишмоқда. Коутиньонинг ўзи ҳам фаолиятини “Барселона” таркибида давом эттиришга қарши эмас.

Бразилиялик футболчининг трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил қилиши кутиляпти.

Хабарда айтилишича, "Барселона" ушбу футболчини ёзги трансферлар вақтидаёқ ўз таркибига қўшиб олишга уринган, жамоа унинг трансферига Адама Траорени ҳам қўшиб бермоқчи бўлган. Лекин якунда трансфер амалга ошмаган ва Траоре "Астон Вилла"га ўтганди.

Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол киритган ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:10, 05.10.2015.
Ўқилди: 6364 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.