Ўтган сонларимизда ФИФА|ОФК мураббий инструктор Ислом Аҳмедовнинг футбол, хусусан, мураббийликка оид фикрларини эътиборингизга ҳавола этгандик. Бугун ҳам ушбу мутахассиснинг Ўқув-машғулот жараёнлари пайтида қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги тЎғрисидаги тавсияларига Ўрин берамиз.
«Барча мураббийлар асосий урғуни ҳаракатга қаратишга уринадилар. Менимча, майдонда кЎп югуриш муҳим эмас. Футбол - ақл билан Ўйналади. Керакли жойда, керакли пайтда пайдо бЎлиш кифоя». Йохан Кройф.
«Натижаларимизнинг яхшиланишига сабаб, бор эътиборни кЎпроқ Ўйинга қаратамиз, майдонда шунчаки югурмасликка интиламиз». Хосеп Гвардиола.
Икки буюк мутахассиснинг фикрлари мураббийларни Ўйлантириши табиий. Биз қандай ишлаяпмиз, футболга ёндашувимиз қандай? Бор эътиборни Ўқув-машғулот жараёнига қаратиб, Ўйин ҳақида унутибмиз! Футболнинг биринчи навбатда, Ўйин эканини ёддан чиқарибмиз! Шуғуллантириш жараёнида ҳамма нарсани қЎллаб кЎрдик, фақат футбол Ўйнашни Ўргатмадик! Кройф ва Гвардиоланинг қарашлари ҳамда биз Ўтказаётган машғулот жараёнини таққосласак, улар билан Ўртамизда қандай тафовут борлиги ойдинлашади.
ХЎш, ҳозирги ишимиз, Ўқув-машғулот жараёнлари ҳамда бугунги футбол ҳақидаги тушунчаларимизда қандай Ўзгаришларни амалга оширишимиз керак?
Ўқув курсларида бу масалага кЎп тЎхталамиз, ривожланиш жараёнининг қайси босқичида тЎхтаб қолганимизни тушунишга ҳаракат қиламиз. СЎнгги йилларда мураббийлик курсларида қатнашаётган тингловчиларга кЎп мурожаат қиламан. Бизга ҳеч ким тайёр рецептни қЎшқЎллаб топширмайди. Барчасига Ўз кучимиз билан эришишимиз даркор. Бу йЎлда тЎсиқлар ва хатолар учраши табиий.
Камтарлик яхши хусусият, аммо ушбу вазиятда ундан воз кечиш мақсадга мувофиқ. Ёзинг, фикрингизни билдиринг!
Бугун конференциянинг биринчи куни. Жаноб Жерар Улье чиқиш қилаётганди. қуйида унинг сЎзларидан иқтибос келтирамиз: «Бугунги футболда техника, куч ва тезлик муҳим аҳамиятга эга. Фикрлаш ва ижрони назарда тутяпман!» «Жамоалар ҳимояланиш чоғида кЎпроқ ҳужум тайёрлашга урғу қаратишади!»
Мексика терма жамоаси бош мураббийи Мегель Херейра Ўз чиқишида Голландия термасига учралган мағлубият сабабларига тЎхталди. Мутахассиснинг фикрича, жамоаси Ўйиннинг сЎнгги дақиқаларида диққат-эътибор мувозанатини йЎқотган! Машғулотлар жараёнида бу жиҳатни кЎздан қочирганини тан оларкан, келгусида асосий эътиборини шунга қаратмоқчи эканини билдирди!
Шунингдек, менга УЕФАнинг собиқ техник директори Энди Роксбургнинг фикрлари маъқул келди: «Жамоа Ўз ҳимоячисини рақиб билан яккама-якка ҳолда қолдирдими, демак вазиятни бой бергани шу! ТЎп билан рақиб жамоа ҳаракатланаётган паллаларда, биринчидан, илк «пас»нинг берилишига йЎл қЎймаслик керак. Иккинчидан эса, тЎпнинг қайси йЎналиш бЎйлаб ҳаракатланиши мумкинлигини аниқлаб, коптокни олиб қЎйишга ҳаракат қилиш лозим!»
Яқинда Душанбеда ОФКнинг «А» сертификати бЎйича мураббийлик курслари ташкил этилди. 4 кунлик иш! КЎринишидан вақт кЎпдек. Ўз навбатида, фаразларни тажрибада қЎллаш учун бу муддат камлик қиладигандек. Дастлабки кун асосий урғу диққат-эътибор ва интеллектуал салоҳиятнинг юқорилигига қаратилди ва кейинги машғулотларда бу жараён давом эттирилди. Шу Ўринда Йохан Кройфнинг сЎзларини эслаш кифоя: «Барча мураббийлар асосий урғуни ҳаракатга қаратишга уринадилар. Менимча, майдонда кЎп югуриш муҳим эмас. Футбол - ақл билан Ўйналади. Керакли жойда, керакли пайтда пайдо бЎлиш керак».
Илк тажриба машғулотларида позицион ҳужум уюштириш кЎникмаларини Ўргатишга уриндик, ҳимоядан ҳужумга Ўтиш бЎйича бир нечта вариантларни кЎриб чиқдик. Шунингдек, позицион ҳимояланиш бЎйича ишладик: тЎғри жой танлангач, тЎпга эгалик қилаётган жамоани олдинга тЎп узатишга ундадик. У ерда эса ҳимояланаётган жамоа тЎпни эгаллаб олиш ҳамда уни олдинга узатишга тайёр туради. Мабодо биринчи тезкор «пас»ни бериш имкони бЎлмаса, масъулиятни Ўз зиммасига олиб, максимал тезлик эвазига бЎш зонага чиқиб боришга интилишади.
Мени хурсанд қилган жиҳат, тажриба машғулотларига яхши тайёргарлик кЎрган Ўйинчилар ташриф буюришди.
«Футболчиларнинг руҳий ҳолати ишониш ва тушуниш хусусиятларини мужассамлаштиради. қийин томони, футболчилар Ўйинни 75 фоиз ҳолатда Ўз билганича Ўйнайди, фақатгина 25 фоиз ҳолатда мураббийнинг талабларини бажаришга интилади. Ўйинчилар фаолиятида кузатиладиган бундай номутаносиблик фақатгина тажриба топшириқлари пайтида тузатилиши мумкин. Ўйин жараёнини ҳис эта билиш салоҳияти Ўқув жараёнлари ва барқарор кЎникмалар пайтида ривожланади».
Руҳшунослар фикрига қЎшилмай илож йЎқ.
Иккинчи кунги тажриба машғулотларида Ўқув курслари жараёнида бизга ёрдамлашаётган бир гуруҳ футболчилар билан бунинг қандай амалга оширилишини аниқлашга уриндик. Майдонга чиқишдан олдин Ўтказиладиган назарий машғулотлар чоғида уларнинг қандай ҳаракатланишлари лозимлигини уқтирамиз. Макет ёрдамида жамоанинг майдонда амалга ошириши керак бЎлган ҳаракатларини тушунтирамиз.
Дастлабки машғулотларда улар Ўз вазифаларини тЎғри англаб, барчасини бир маромда, қаршиликсиз бажаришди, ҳақиқий Ўқув жараёни гувоҳига айландик. Иккинчи машғулотда ҳам шундай бЎлди, фақат қаршиликлар кузатилди. Бир Ўйин жараёнини қайта-қайта Ўрганишга интилдик: ҳимоядаги позицион Ўйин, рақибнинг ҳаракатини олдиндан пайқаш, олдинга пас беришга ундаш, тЎпни олиб қЎйиб, дастлабки тЎп узатиш орқали ҳужум бошлаш. Бу ҳолат бутун машғулот пайтида давом этди! Хуллас, футболчидаги 25 фоизлик натижа (яъни, мураббий хоҳлагандек тЎп суриш кЎрсаткичи)ни 75 фоизга кЎтаришга ҳаракат қилдик. Машғулотлар якуни руҳшунослар бу борада адашишмаганини исботлади.
(Давоми кейинги сонларда).