Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Бокс. Тўрт нафар ҳамюртимиз ЖЧнинг чорак финалида

Баҳо:
+ | -

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида кеча рингга кўтарилган 5 нафар боксчимиздан тўрттаси навбатдаги ғалабаларни қўлга киритиб, чорак финал йўлланмасига эга бўлдилар.

Дастлаб Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг) ушбу вазн тоифасида биринчи рақамда сараланган қозоғистонлик Қайрат Ералиевни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба қолган спортчиларимизни янада рухлантириб юборди ва ҳамюртларимиз бирин-кетин рақибларини енга бошлашди.

Жумладан, Фазлиддин Ғоибназаров (-64 кг) мезбонлар вакилини биринчи раунддаёқ накаутга учратган бўлса, Бектемир Мелиқўзиев франциялик Кристиан Ассомодан 2:1 ҳисобида устун келди. Юқори вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Тўлаганов ҳам Янги Зеландия вакили Дэвид Ниик устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. Кеча бўлиб ўтган баҳсларда фақатгина Ҳасанбой Дўстматов озарбайжонлик Руфат Гусейновга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, жаҳон чемпионатига йўл олган 9 нафар чарм қўлқоп усталаримиздан 4 нафари чорак финалга чиқишди. Бугун яна 4 нафар боксчимиз чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтариладилар.

Хусусан, Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) хитойлик Ху билан, Элнур Абдураимов (-60 кг) Янги Зеландия вакили Чад Милнес билан, Элшод Расулов (-81 кг) туркиялик Карлидаг билан, Баҳодир Жалолов (+91 кг) эса Линиер Перо (Куба) билан баҳс юритадилар. Барча спортчиларимизга бўлажак баҳсларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Шавкат Жалилов

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:51, 09.10.2015.
Ўқилди: 3240 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик