Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ФИФА вируси ёки клубларга қимматга тушаётган саралаш ўйинлари

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда барча футбол ишқибозларининг диққат ва эътиборлари Евро-2016 саралаш учрашувларига қаратилган. Ўз навбатида, бу беллашувлар ҳал қилувчи паллага кирган ва қайсидир кучли ҳамда кутилмаган жамоалар Франция яшил майдонларига чипталар буюртма беришни бошлаб юбришган. Бу яхши, албатта. Лекин терма жамоаларнинг ўйинлари клубларга қимматга тушаётгани ҳам бор гап. Масалан, юрт шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар клубларидаги марказий ва қимматли баҳсларни ўтказиб юборишади. Масалан, кеча Испания - Люксембург қарама-қаршилигида Альваро Мората ва Давид Силва жароҳат олди. Ундан олдин эса Серхио Агуэро, Карим Бензема, Поль Погба, Давид Луиз, Марио Гётце, Бастиан Швайнштайгер ФИФА ўйинлари қурбонига айланишди.

18.10.2015

“Интер” – “Ювентус”

Ҳозирги кунда Мората “Ювентус”нинг асосий фигураларидан бири эканлигини инобатга олсак, кейинги турда “Интер”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу эса шусиз ҳам ўйинлари қовушмаётган Италиянинг амалдаги чемпиони учун катта йўқотиш бўлади.

alvaro-morata

Шунингдек, франциялик Поль Погба ҳам терма жамоа машғулотларида кичик жароҳат орттириб олгани маълум бўлди ва бир ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин. Миланликларга қарши учрашувга қадар тикланиши эса сўроқ остида.

paul-pogba

24 октябрь

“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити”

Давид Силва ва Серхио АгуэроМанчестер Сити”нинг асосий бўғинлари ҳисобланишлари ҳеч кимга сир эмас. Давид Силва ҳам кеча ватандоши Мората каби Люксембургга қарши беллашувда тўпиғини шикастлаб олган бўлса, Агуэро Эквадор билан ўйинда жароҳат олди ва 4-5 ҳафта давомида майдон ташқарисида бўлади. 

Bastian vs Silva

Мазкур йўқотишлар шаҳарликлар учун жиддий бош оғриғи ҳисобланади. Чунки уларни олдинда “орзулар театри”да “Манчестер Юнайтед” кутиб турибди. Эътиборга молик томони, “қизил иблислар”да ҳам йўқотиш бор. Бастиан Швайнштайгер терма жамоа машғулотлари пайтида Погба каби кичик муаммога дуч келди. Аммо “манчестерлик олифталар” ушбу тўқнашувгача сафга қайтиши кутилмоқда.

21 октябрь

“ПСЖ” – “Реал Мадрид”

Мадридни шифохонага айлантириб юборган “қироллик клуби” Карим Бенземанинг Франциядаги голлари қувонтирган бўлса, терма жамоада жароҳат олиши “Реал” мутасаддиларини ҳақиқий муаммолар гирдобида қолдирди. Чунки мадридликлар чемпионлар лигасининг кейинги турида “ПСЖ” билан тўқнаш келишади. Шу боис, французнинг йўқлиги Рафаэль Бенитесга яна бир синовни тақдим этиши шубҳасиз. Аммо парижликларнинг асосий ҳимоячиси ҳисобланган Давид Луиз ҳам Чили билан беллашувда жароҳат олди. Бироқ бразилияликнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ. Унинг “Реал М”га қарши ўйинда иштирок этиши ноъмалум.

Benzema vs Luis

20 октябрь

“Арсенал” – “Бавария”

Терма жамоадаги энг катта жароҳатни Марио Гётце орттириб олди. Узун-қулоқ гапларга қараганда, германиялик ярим ҳимоячи мавсум оҳирига қадар сафдан чиққан. Бу “Бавария” учун йўқотиш эмасдир. Лекин футболчининг узоқ муддат футболдан четда қолиши унинг мухлислари учун катта “жудолик”. Энди, Марио “Арсенал” билан учрашувни томошабин сифатида кузатиб боради.   germany-mario-gotze
Манба: sports.uz
Киритилди: 18:37, 10.10.2015.
Ўқилди: 3371 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.