Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида қанот ҳимоячиси Альваро Каррерасни сотишга тайёр. Бу ҳақда Diario SPORT хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Реал» «Челси»дан 25 миллион евро миқдорида таклиф олган. Бироқ «қаймоқранглилар» ўз футболчисини бундай суммага қўйиб юбормоқчи эмас ва уни 50 миллион еврога баҳоламоқда. Манбага ишониладиган бўлса, инглиз гранди испаниялик футболчи бўйича музокараларни давом эттиришга тайёр.
Ўтган ёзда «Реал» 23 ёшли Каррерасни «Бенфика»дан 50 миллион евро эвазига сотиб олган эди. У жамоа таркибида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ва учта голли узатма муаллифига айланди.













