Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ЖЧ–2026 ярим финали олдидан Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Биз Лео Мессини тўхтатиш йўлини топамиз», — деди Тухель The Telegraph нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Англия — Аргентина ўртасидаги ярим финал баҳси 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Ушбу қарама-қаршилик ғолиби 20 июль куни бўлиб ўтадиган финалда Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Айни вақтда 39 ёшли Лионель Месси ЖЧ–2026да 8 та гол урган бўлиб, мусобақа тўпурарлари рўйхатида Франция ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан биргаликда биринчи ўринни эгаллаб турибди.













