“Барселона” яна бир бор “Манчестер Юнейтед” ярим ҳимоячиси Андер Эррерани жамоага таклиф қилмоқчи. Каталонияликлар футболчининг “Атлетик”да тўп сураётган пайтида ҳам таклиф билан чиқишганди.
Ҳозирда “Барселона” марказий ярим ҳимоячига муҳтожлик сезмоқда шу сабабли клуб мутасаддилари бир неча вариантларни кўриб чиқмоқда.