“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер Лондон клуби билан шартномасини 2019 йилгача узайтириши мумкин.
Жамоанинг жорий мавсумда қайд этаётган ижобий натижалари туфайли “канонирлар” раҳбарияти 66 ёшли франциялик мутахассис билан янги битим тузишни истамоқда.
Венгернинг клуб билан тузган амалдаги келишуви 2017 йил ёзигача мўлжалланган. Маълум бўлишича, янги шартнома бўйича музокаралар жорий мавсум якунлангач бошланади.