Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон “Сассуоло”га (0:1) қарши кечган Италия чемпионатининг 10-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Хозир “Ювентус” ҳеч бўлмаса кетма-кет уч марта тўпни аниқ ошириб бера олмаяпти. Бу ҳолатда ғалаба ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас”, — дея Буффоннинг сўзларини келтиради “Ювентус” расмий сайти.













