Кириш Регистрация

“Шўртан” мавсумда 12-марта мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун воҳамизнинг олий лигадаги вакилларидан бири  Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси сафарда “Локомотив” жамоаси билан баҳс олиб борди ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Бирнчи даврани ва иккинчи давра бошида яхши ўйин кўрсатиб ижобий натижаларни қўлга киритган Мухтор Қурбонов қўл остидаги “оқ бўрилар” бугун йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди.

“Шўртан” жамоаси ўтган 28 учрашувнинг 7тасида ғалаба, 9тасида дуранг ва 12 учрашувда мағлубиятга учрашди. Шу пайтгача 30 очко тўплаган ғузорлик футболчилар турнир жадвалининг 12-поғонасида боришмоқда.

“Шўртан” жамоаси биринчи даврада ҳам “темирйўлчилар”дан 4:0 ҳисобида мағлубиятга учрашганди, бугунги учрашувда улар рақибларининг тўртта тўпига бир тўп билан жавоб қайтаришди холос.

Мухтор Қурбонов жамоаси навбатдаги турда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади, охирги турни эса Бекободда “Металлург” жамоасига қарши ўтказади.

Биринчи даврадаги “Навбаҳор”га қарши сафарда ўтган учрашувда  “Шўртан” жамоаси  4:2 ҳисобида мағлубиятга учаган эди.

“Шўртан” жамоаси бу йилги мавсумда қуйи лигага “давогар” бўлмасада, аммо жамоанинг жорий мавсумдаги натижалари мухлисларни асло хурсанд қилмайди. Бу йилги мавсум ҳам жамоа тарихидаги энг ёмонларидан бири сифатида эсда қоладиган бўлди.

Олий лига 28-тур

“Локомотив” (Тошкент) – “Шўртан” (Ғузор) 4:1 (2:0)
Голлар:
16.Жасур Ҳасанов кичик, 28 – 1:0,  9.Дилшод Раҳматуллаев, 43 – 2:0,  18.Темур Кападзе, 52 – 3:0, 28.Икром Алибоев, 78 – 4:0 – 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 84 – 4:1.

Манба: voha.uz

Киритилди: 19:46, 30.10.2015.
Ўқилди: 2340 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.