Германия чемпионатининг 11-тури доирасида “Айнтрахт”га қарши учрашув “Бавария” сардори Филипп Лам учун мюнхенликлар таркибидаги 450-ўйинга айланди.
Немис грандининг бошқа бир ҳимоячиси 27 ёшли Жером Боатенг эса Бундеслигадаги ўзининг 200-учрашувини ўтказди. Боатенг “Бавария”дан ташқари “Гамбург” ва “Герта” жамоаларида тўп сурган.