Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

“Реал” – “ПСЖ” учрашувига оид 15 факт

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида Парижнинг “ПСЖ” клубини қабул қилиб кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Биз учрашувга оид 15 та қизиқарли фактни эътиборингизга хавола этамиз.



1. “Реал” ва “ПСЖ” жамоалари Еврокубоклар доирасида 6-марта ўзаро рақиб бўлишди.
2. “Реал” ғалаба қозониш борасида “ПСЖ” билан тенглашиб олди. Энди ҳар иккала клубда ҳам иккитадан ғалаба, дуранг ва мағлубият мавжуд.
3. “Реал” Еврокубокларда ПСЖга қарши 5 та ғалабасиз сериясига чек қўйди.
4. “Қироллик клуби” Парижликларни охирги марта 1992/93 йилги УЕФА кубогида таслим қилган.
5. “Реал” Чемпионлар лигасида ўзининг 127-ғалабасини қўлга киритди. Шу пайтгача ушбу мусобақада ҳеч бир клуб бунчалик кўп ғалаба қозонмаган. Иккинчи ўринда келаётган “Барса” ҳисобида 121 та ютуқ мавжуд.
6. “Реал” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қаторасига 19 та ўйинда мағлубиятга учрамади ва “Барселона”нинг рекордини янгилади.
7. “Реал” посбони Кейлор Навас Чемпионлар лигасида “қуруқ” ўйинлар ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди. Коста-рикалик кипернинг рекорди ҳали тугамади. У мазкур турнирда ўтказган 6 та ўйинида ҳам гол ўтказмаган.
8. “Галактикос” ҳимоячиси Начо Чемпионлар лигасидаги дебют голини урди. У бунинг учун 13 та учрашувда майдонга тушишига тўғри келди.
9. “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич турнирдаги юбилей 40-учрашувини ўтказди. У ана шу ўйинларда 3 та гол урган.
10. Каземиро “Реал” таркибида Чемпионлар лигасидаги 9-учрашувида учинчи марта огоҳлантириш олди.
11. Максвелл ва Метюди кеча “ПСЖ” таркибида Чемпионлар лигасида 32-учрашувларини ўтказишди. Айни пайтда ушбу иккала футболчи клубнинг “гвардиячилари” ҳисобланишади.
12. Парижликлар посбони Кевин Трепп Чемпионлар лигасидаги 4-ўйинига келиб биринчи марта гол ўтказиб юборди. Англиялик 25 ёшли кипернинг “қуруқ” серияси 305 дақиқани ташкил этди.
13. “ПСЖ” ҳужумчиси Златан Ибрагимович Чемпионлар лигасидаги 113-учрашувини ўтказди ва турнирда энг кўп майдонга тушган футболчилар рўйҳатида ўнинчи ўринга кўтарилди.
14. Давид Луиз Чемпионлар лигасидаги сариқ карточкалари сонини 15 тага етказди.
15. Кавани Чемпионлар лигасидаги юбилей 30-учрашувини ўтказди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:24, 05.11.2015.
Ўқилди: 4637 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик