Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Сервер эмас, Максга ўхша!

Баҳо:
+ | -

Сардор Рашидов - Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод ўн нафар футболчи орасида. Бу хабар ўтган ҳафта Қатарнинг «Ал- Жаиш» клуби томонидан тарқатилди. Кимдир бунга жиддий қаради, бошқалар эса йўқ. Умуман, Сардор Осиёнинг энг яхшиси бўлишига ишонмайдиганлар орасида ушбу мақола муаллифи ҳам бўлса, айбга буюрмайсиз. Рашидов - иқтидорли футболчи, буни ҳеч ким инкор этмайди. Аммо қитъанинг энг яхшиси бўлиш учун фақат бунинг ўзи камлик қилади-да. Шундай эмасми?

Аммо Осиёда ҳар нарса бўлиши мумкин. Зеро, руслар «Шарқ - нозик масала», деб бежизга айтишмаган. Масалан, Европада ҳали биров таниб, биров танимаган футболчини энг яхши, деб тан олинг-чи, балоларга қолиб кетасиз. Бу ўринда гап «кўҳна қитъа»да кучли футболчилар кўплигида ҳам эмас. У ерда матбуот шундай ишлайдики, исталган футболчини «пиар» қилиб, дунёга танитиб юбориш ҳеч гап эмас. Marca, AS, El Mundo Deportivo, France Football, La Gazzetta de llo Sport, Daili Mail - бу нашрлар истаганини қилиши мумкин. Бир мураббий ёки футболчини мақтаб, осмонга чиқариб қўйиш ёки танқид қилиб, ер остига киритиб юбориш ҳеч гап эмас. Аммо ҳамма гап шундаки, ҳатто улар ҳам бирор жамоага чемпионлик ёки ЕЧЛ ғолиблигини олиб бера олмайдилар. Шу сабабли жаҳоннинг ёки Европанинг энг яхши футболчиси номини фақат энг кучлилар олишади. Биздачи?

Осиёда бундай газеталар йўқ. Камига телетрансляцияларга қизиқиш ҳам паст. Уларга ҳамоҳанг тарзда футбол ривожи ҳам оқсайди. Бирор футболчини яхшилаб таниб олиш учун Европада ўйнаётган ёки ўйнаб келган бўлиши шарт. Акс ҳолда, машҳурликка эришиш анча мушкул. Биз уларнинг ўйинини нари борса Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши кечган баҳсларда кўриб, баҳо беришимиз мумкин. ОЧЛда эса кўпинча «биринчи скрипка» ролини Жанубий америкалик ёки африкалик футболчилар бажарадилар. Осиё вакиллари эса уларнинг соясида қолиб кетадилар. Шундай экан, қитъанинг энг кучли футболчисини қандай қилиб аниқлаб олиш мумкин?

Агар биз Европада бўлганимизда, бу саволнинг жавоби анча осон топиларди - фақат ва фақат қўлга киритилган совринларга қараб! Аммо ҳамма гап шундаки, биз - Осиёдамиз! Бу ерда эса вазият шу қадар чигалки, энг яхши футболчи қандай критериялар асосида танланишини ҳеч ким билмаса ҳам керак. Узоққа бормайлик, масалан, Сервер Жепаров қайси хизмати эвазига икки марта Осиёнинг энг яхшиси бўлганига кўпчиликнинг ақли ҳамон етмайди. Чунки 2008 йилда унга илк марта шу номни беришганда бошқалар тугул, ўзимиз ҳам ҳайрон қолганмиз. Ўша йили «Бунёдкор» ниманидир қойил қилмаган ва нари борса ОЧЛда ярим финалга қадар етиб борган эди. Тўғри, Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозонган, аммо олий лигадаги ғолиблик учун энг яхши футболчи бўлаверса, қитъанинг барча юлдузлари Ўзбекистондан чиқиши керак, шундай эмасми? Улар эса нима учундир фақат Сервер Жепаровни танлашган...

Аммо майли, Серверни тинч қўяйлик. Қолаверса, у кейинчалик 2011 йилда ҳам Осиёнинг «олтин тўпи»га эга чиққан. Гарчи бу сафар ҳам қайси хизматлари эвазига бу номга лойиқ кўрилгани сир бўлса-да, барибир, индамаймиз. Ўша йили у «Ал-Шабаб» шарафини ҳимоя қилган, ушбу клуб эса ОЧЛ тугул, Саудия Арабистонида ҳам чемпион бўла олмай, тўртинчи ўринда қолиб кетганди. Аммо шунга қарамай, барибир, уни энг яхши, деб тан олишди. Ҳа-я, сал қолса унутаёзибмиз, «Ал-Шабаб» 2011 йилда Саудия Арабистони футбол федерацияси кубогида ғолиб чиққан экан. Бу худди биздаги «ПФЛ Кубоги»га ўхшаш мусобақа. Биласиз, февраль ёки март ойида Ўзбекистонда ҳам шундай турнир ўтказилади. Балки бу ғалаба Осиёнинг энг яхши футболчисини аниқлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этгандир? Билмадик...

Аслида, бундай мисоллар Осиёда жуда кўп, ҳатто айтиш мумкинки, тиқилиб ётибди. Масалан, 2006 йилда қитъанинг энг яхши футболчиси сифатида 18 ёшли (!) Халфан Иброҳим тан олинганди. Агар ўшанда Киевнинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Максим Шацких ҳам шу номга даъвогарлик қилганини инобатга олсак, бу эътироф ғалати ҳам эмас, шубҳали кўриниши аниқ. Максимнинг айтишича, ўшанда ОФК тақдирлаш маросимига келишини ҳеч ким кутмаган ва уни кўргач, шошиб қолишган экан. Шошади ҳам-да, «энг яхши футболчи» - Европа Чемпионлар Лигасида голларни қаторлаштириб уриб юрган ҳужумчи эмас, 18 ёшли болакай бўлгандан кейин, ким ҳам шошмасин? Шацкихни эса ҳеч ким кутмаган, барибир, келмайди, деб ўйлаб, уни ҳам номзодлар қаторига киритиб қўя қолишган. Содда Максим эса «мендан бошқа кимга ҳам беришарди совринни», дея, шартта авиачипта олиб, дунёнинг нариги четига - нақ Куала-Лумпурга учиб кетаверган. «Ҳеч бўлмаганда шу совринни Али Даига беришганда ҳам алам қилмас эди. ОФКдагилар мени қандайдир болакайдан пастга қўйишди», - деганди ўшанда хафа бўлиб Макс.

Бунисига энди нима дейсиз?

Аммо майли, бу гапларни тўхтатайлик. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз - ўзбек футболи мухлислари Сардор Рашидовга омад тилаймиз. Агар у Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлса, биз фақат ва фақат хурсандмиз. Аммо шу билан бирга, яна бир гап айтамиз- у бу совринга мутлақо эътибор қаратмасин. Олсин-у - унутсин! Зеро, унинг аҳамияти биз ўйлагандан анча паст туради. Сардорга эса Сервер эмас, балки Максимнинг йўлини тилаймиз. У Осиёнинг энг яхшиси бўла олмаса ҳам Максга ўхшаб ЕЧЛда «Реал» ва «Рома»га қарши ўйнаб, голлар уриб юрсин. Осиёда энг яхши бўлишнинг яхши томони бўлса - «Челси»да бир ой машғулот ўташ имкони, берилиши. Илгари Осиё вакилига шундай ҳуқуқ тақдим қилинарди, аммо Сервер Жепаров икки марта ҳам ундан фойдаланмаган. Истардикки, мабодо Сардор ҳам энг яхши, деб тан олинса, ҳеч бўлмаса, «музқаймоқ еб келиш» учун ҳам Лондонга борсин. У ёғига эса, ким билади дейсиз, нималар бўлиб кетади...

Абдуллоҳ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:44, 08.11.2015.
Ўқилди: 6287 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.