Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Самвел Бабаян: "Эртанги ўйин гуруҳдаги тақдиримизни ҳал қилади"

Баҳо:
+1 | -

ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Шимолий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Самвел Бабаян иштирок этди.

— Эртага масъулиятли ва муҳим ўйин кутиб турибди. КХДР жадвални бошқармоқда, ҳурматга лойиқ жамоа. Биз ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Эртага яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Асосий таркиб борасида бир қарорга келдингизми?
— Албатта, дастлабки режалар бор, аммо айрим ўзгаришлар бўлиши мумкин. Олдимизда ҳали бир сутка вақт ва битта машғулот бор. Эртага эрталаб якуний қарорга келамиз.

— Эртага жамоа неча ҳужумчи билан ўйнайди?
— Номинал жиҳатдан бир ҳужумчи билан ўйнаймиз. Ўйин давомида эса ҳар қандай футболчи ҳужум чизиғида пайдо бўлиши мумкин. Бизнинг стратегиямиз содда: 10 киши ҳимояда, 10 киши ҳужумда.

— Эртага ёмғир ёғиши кутилмоқда. Об-ҳаво жамоанинг режасини ўзгартириши мумкинми?
— Ҳар қандай вазиятга тайёрмиз. Филиппиндаги ўйин орқали ёмғирли ҳавода ўйнаш тажрибасига эгамиз.

— КХДРнинг тезкор ҳужумлари ва қарши ҳужумларига тайёрмисиз?
— Рақибни яхши ўргандик, гапларингизда жон бор. Рақиб футболчилари жонини бериб ўйнайди. Уларнинг ўйин услуби содда, аммо ўйинчилар 200%га борини бериб ўйнайди. Уларга қарши чора кўришни режалаштириб қўйганмиз.

— Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов Россия ва Европа лигасида муҳим ўйинларда иштирок этишди. Улар эртанги ўйинга қанчалик тайёр?
— Ҳақиқатан ҳам улар 1 ой давомида 6-7та муҳим учрашувларда ўтказиб, катта куч сарфлашди. Улар профессионал. Умид қиламан, улар эртага бор кучларини бериб ҳаракат қилишади ва жамоага катта ёрдам беришади.

КХДРга қарши ўйин гуруҳдаги тақдиримизни ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шу боис, мухлислар стадионга ташриф буюриб, бизни қўллаб-қувватлашларини истардик.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:13, 11.11.2015.
Ўқилди: 4837 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2261]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2222]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2079]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1975]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1804]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1749]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1660]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1644]

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик