"Манчестер Юнайтед" дарбозабони Давид Де Хеа Испания миллий терма жамоаси сафида иштирок этиш учун Мадридга етиб келди.
Давид ESPN Deportes-каналининг Фуэра Де Жуэго телешоу дастури меҳмони бўлди ва ушбу сўзларни таъкидлаб ўтди.
"Ўйлайманки "МЮ" билан амалдаги шартномамни узайтирганим бу мен учун энг оқилона йўл эди буни жуда кўп сабаблари бор.
Мен дунёнинг энг машҳур жамоаси посбониман ва жамоам мухлислари мени жуда яхши кўришади агар ишонмасангиз "Олд Траффорд"га бориб мухлислар мени қандай қўллаб қувватлашини гувоҳи бўлинг.
"Реал" жамоасига трансферим амалга ошмаганидан ҳеч ҳам афсусланмайман агар ушбу трансфер амалга оширилганида ҳеч ўзимни кечира олмасдим.
Жамоамиз мураббийи билан ҳозир муносабатларимиз аввалгидек аъло даражада у менга яна аввалгидек ишонч билдирмоқда,мен ҳақиқатдан ҳам бахтиёрман ва "Мю" посбони эканлигим билан фахрланаман дейди", - дейди Де Хеа.