Украина терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Андрей Шевченко Евро-2016 саралаш ўйини доирасида Украинанинг Словенияга қарши бўладиган плей-офф учрашуви ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Украина терма жамоаси ҳозир ажойиб ҳолатда ва у Евро-2016га чиқишни уддалай олади. Бу биз учун катта ўйин. Агар терма жамоа буни уддалайдиган бўлса, бу мамлакат учун жуда яхши бўлади.
Албатта, ҳозир Украина футболи учун яхши вазият эмас. Лекин инсонлар барибир ишонишмоқда ва стадионларга ташриф буюришяпти. Футбол ҳозир украиналиклар учун кўп нарса. У инсонларга ишонч тақдим қилади, – дейди Шевченко, спортс.ру сайтига берган интервьюсида.