Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Пике ва Шакирага нисбатан товламачилик қилингани ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футболчиси Жерар Пике ва унинг маҳбубаси бўлмиш қўшиқчи Шакирага уларнинг собиқ ходими томонидан товламачилик уюштирилгани ҳақидаги хабар футболчининг вакили томонидан инкор этилди. Бу ҳақда Daily Mirror хабар тарқатган.

Бироз олдинроқ Бразилиядаги нашрлар номаълум шахс ушбу жуфтликнинг интим видеоларига эга экани ва бундай видеоларни оммага ошкор қилиб юбормаслик учун пул сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Хабарларда бу шахс Пике ва Шакиранинг собиқ хизматчиси бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

"Бу хабарлар ёлғон", дея муносабат билдирган Пикенинг вакили.

Қайд этиш керакки, шунга ўхшаш ҳолат Франция терма жамоаси аъзоси Матьё Вальбуэна билан содир бўлган. Унга товламачилик қилганлар орасида футболчининг терма жамоадаги сафдоши Карим Бензема ҳам борлиги гумон қилинмоқда. Футболчининг ўзи ҳам терговда бу ишга аралашиб қолганига иқрор бўлган.

Вальбуэна 20 ноябрь куни судда кўрсатма беради.

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:29, 18.11.2015.
Ўқилди: 3756 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.