Рио-де-Жанейро ҳарбий полицияси "Коринтианс" жамоаси мухлисини у сафардаги ўйин ўтадиган стадион ичига ярим килограмм портловчи модда олиб киришга уринганида тўхтатиб қолди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар тарқатган.
Ушбу шахс стадионга кирмасданоқ, биринчи текширувдан кейиноқ қўлга тушган.
"Бу мухлис кириш рухсат берилмайдиган йўлакдан киришган уринганида бизда шубҳа уйғотди", дейди маҳаллий полиция майори Силвиу Луис.
Қўлга олинганнинг шахси маълум қилинмаган, унинг кўринишидан 30 ёшлар атрофида экани айтилган. Унинг ҳаракати сабаблари суриштирилмоқда. Теракт содир этишга уриниш бўлгани истисно этилмаяпти.
Бу ҳодиса "Васко да Гама" жамоасининг уй стадиони бўлмиш "Сан Жануарио"да рўй берган. Қўлга олинган шахс "Сан-Паулу"нинг "Коринтианс" жамоаси мухлиси эканини айтган.
Қайд этиш керакки, принципиал рақиблар ҳисобланувчи бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари арафасида стадион ва унинг атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилганди. Ўйин арафасида ҳудудни тепадан 2 вертолёт орқали кузатиб туришган. Стадион атрофидаги дўконлар ва кафелар куннинг биринчи ярмиданоқ ёпилиши бошланган - дўкондорлар мухлисларнинг талончилигига учрашдан хавфсирашган.
Шунга қарамасдан, бир неча марта тартибсизликлар юзага келиб, полиция газдан ёш сиздирувчи газлар қўллашига тўғри келган. Шунингдек, бир гуруҳ безори мухлислар пивохонани талон-тарож қилиши вақтида полиция қўлига тушган.
Маълумот учун, "Сан Жануарио" стадиони 1927 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда 15 минг томошабинни ўзида қабул қила олади. Стадион Бразилиянинг маданий обидаси сифатида қадрланади.