Аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала Италия чемпионатида “Милан”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бу бутун жамоанинг ғалабаси ва биз фақат мураббий биздан нимани истаган бўлса, шуни бажардик. Майдонни муҳлисларнинг тик турган чоғида тарк этиш унитилмас воқеа бўлди. Мен ўз ўйинларимдан қониқиш ҳосил қиляпман. Асосий таркибга кириш учун доим рақобат бўлади. Ҳамма менга “Ювентус”га мослашишимга ёрдам бермоқда. Мен бунданда кўпроғига қодир эканлигимни биламан, - дейди Дибала.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” “Милан” қарама қаршилигида туринликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишган. Учрашувдаги ягона гол соҳиби Пауло Дибала.