Футбол бўйича Россия чемпионатининг 16-турида Москва шаҳрида ўтказилган «Спартак» — «Краснодар» учрашуви вақтида трибунадаги маҳаллий мухлисларнинг икки нафари ўлим топган.
"Спорт-Экспрес" нашрининг хабар беришича, уларнинг ҳар иккиси ўлимига ҳам юрак хуружи сабаб бўлган.
Ўйин мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган.