"Реал Мадрид" ўтган мавсумда Ла Лиганинг энг яхши ёш футболчисини сотиб олишга қизиқмоқда.
COPE нашри маълумотларига кўра, пойтахт клуби Карлос Эспини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда. "Леванте" 25 миллион евро миқдоридаги тўлов бадалини айтиб, энг яхши тўпурарига чегирма беришни истамаяпти.
"Брайтон" ҳам 21 ёшли испаниялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Эспи Ла Лигада қолишни афзал кўрмоқда.
Ўтган мавсумда Карлос 25 та лига ўйинида 11 та гол урди.













