Кириш Регистрация

Адейеми "Барселона"даги илк машғулотида жамоадошларини ҳайратда қолдирди

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" вингери Карим Адейеми янги жамоадошларини ҳайратда қолдирди. 24 ёшли футболчи ўтган ҳафта "кўк-анорранглилар"га "Боруссия" (Дортмунд)дан келиб қўшилди.

Diario Sport нашрининг хабар беришича, янги келган футболчи "Барселона" футболчиларини биринчи машғулотларида тезлиги билан ҳайратда қолдирди. Германиялик футболчи жума куни "Бирмингем Сити"га қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинида Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида дебют қилиши кутилмоқда.

"Барселона" Карим Адейемини "Боруссия" (Дортмунд)дан 22 миллион еврога сотиб олди. Адейеминининг Каталония гигантлари билан шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилади.

Киритилди: 07:41, 31.07.2026.
Ўқилди: 804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик