Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Беллингем бу ёзда «Реал»дан кетмоқчи бўлган эди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ушбу ёзда Мадриднинг «Реал» клубини тарк этиши мумкин эди.

Журналист Пепе Альвареснинг маълумотларига кўра, футболчининг отаси Марк Беллингем ўтган мавсум охирида спорт масалаларига оид келишмовчиликлар сабабли ўғлининг жамоадан кетишини муҳокама қилиш учун «қироллик клуби» раҳбарияти билан учрашув ўтказган. Аммо «қаймоқранглилар»нинг жавоби қатъий ва кескин бўлган: Жуд сотилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Жуд Беллингем 2023 йили Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Реал»га 127 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Ҳаммаси бўлиб англиялик ярим ҳимоячи «Реал» сафида барча турнирларда 140 та ўйин ўтказиб, 46 та гол урди ва 33 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:08, 30.07.2026.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик