Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Жозе Моуриньо: "Унга режаларимда йўқлигини айтдим"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо Дани Себальоснинг клубдан кетиши қандай ҳал бўлганини айтиб берди. Португалиялик мутахассис бу ҳақда "Бетис"га қарши эртанги Ла Лига ўйини олдидан Вальдебебасда ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

"Биз телефонда уч дақиқа гаплашдик. Мен унга режаларимда йўқлигини айтдим", — деди Моуриньо.

Унинг сўзларига кўра, Себальос шартномасига таяниб, клубда қолишга уриниб кўрмаган.

"Футболчилар кўп ҳолларда амалдаги шартномасига таяниб қолишни хоҳлайди. Аммо бу вазиятда у ҳолатни тўғри тушунди ва эркин агентга айланиб, келажагини ўзи белгилашни маъқул кўришини айтди", — дея таъкидлади мураббий.

Шундан сўнг "Реал" ва футболчи ўртасида шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришилган.

"Биз келишувга келдик, шартномани бекор қилдик ва Себальос ўз келажаги бўйича эркин қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлди", — деди Моуриньо.

Себальос кейинчалик ўзи тарбия топган "Бетис"га қайтди.

Киритилди: 18:27, 03.09.2026.
Ўқилди: 3025 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик