Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

"Манчестер Юнайтед"нинг кейинги ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" 2027 йил ёзида асосий эътиборни ҳимоя чизиғини кучайтиришга қаратади. ESPN журналисти Роб Доусон маълумотига кўра, клуб раҳбарияти таркибни босқичма-босқич қайта қуриш стратегиясини давом эттирмоқчи. ESPN бу ёндашувни "building blocks", яъни "қурилиш блоклари" деб таърифламоқда.

Бу стратегиянинг моҳияти ҳар бир трансфер ойнасида энг муаммоли чизиқни кучайтириш ва кейин яна ўша позициядаги хатоларни тузатишга маблағ сарфлашга мажбур бўлмасликдан иборат.

2025 йил ёзида "Юнайтед" ҳужум чизиғини Матэус Кунья, Брайан Мбеумо ва Беньямин Шешко билан кучайтирганди. Жорий ёзда эса марказий яримҳимоя устувор йўналиш бўлди: Юри Тилеманс, Андрей Сантос ва Карлос Балеба харид қилинди. Уларнинг умумий қиймати тахминан 155 млн фунтни ташкил этди.

Энди навбат ҳимояга келади. Манкунианликлар ёзда чап қанот ҳимоячиси олишга уринган, аммо бу вазифани бажара олмади. ESPN'га кўра, "РБ Лейпциг"дан Давид Раумни тахминан 30 млн фунтга олиш имконияти бўлган, бироқ клуб 28 ёшли футболчи билан узоқ муддатли шартнома тузишни келгуси режаларга халақит бериши мумкин деб ҳисоблаган. "Ньюкасл" футболчиси Льюис Холл эса асосий нишонлардан бири бўлиб қолмоқда.

Transfermarkt маълумотига кўра, Лисандро Мартинес, Харри Магуайр ва Люк Шоунинг амалдаги шартномалари 2027 йил ёзида тугайди. Бу ҳам ҳимояни янгилаш заруратини кучайтиради.

Киритилди: 17:25, 03.09.2026.
Ўқилди: 1968 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик