Кириш Регистрация

"Реал" ва "Барселона"нинг сентябрь ойидаги ўйинлар тақвими билан танишинг

Баҳо:
+-2 | -

Испаниянинг икки гранди — "Реал" ва "Барселона" сентябрь ойида Ла Лига ҳамда Чемпионлар лигаси доирасида бир қатор муҳим учрашувларни ўтказади.

"Реал" сентябрдаги дастлабки ўйинини 4 сентябрь куни соат 00:00 (5-сентябрга ўтар кечаси) да "Бетис"га қарши ўтказади. Шундан кейин мадридликлар 8 сентябрь куни соат 00:00 (9-сентябрга ўтар кечаси) да Чемпионлар лигасида "Интер"ни қабул қилади. 12 сентябрь куни соат 00:00 (13-сентябрга ўтар кечаси) да "Райо Вальекано"га қарши, 16 сентябрь куни 00:30 да эса "Эльче"га қарши майдонга тушади. Ойнинг энг муҳим баҳсларидан бири 20 сентябрь куни соат 19:15 да "Атлетико"га қарши Мадрид дербиси бўлади.

"Барселона" эса 6 сентябрь куни соат 19:15 да "Валенсия" меҳмони бўлади. 9 сентябрь куни соат 21:45 да каталонияликлар Чемпионлар лигасида "Фейеноорд"ни қабул қилади.

Ҳанси Флик жамоаси 13 сентябрь куни соат 19:15 да "Леванте"га қарши ўйнайди. 17 сентябрь куни соат 00:30 да "Расинг Сантандер" билан баҳс режалаштирилган. 19 сентябрь куни соат 00:00 (20-сентябрга ўтар кечаси) да эса "Барселона" "Севилья" меҳмони бўлади.

Киритилди: 17:54, 03.09.2026.
Ўқилди: 4805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик