Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан миллий терма жамоада ёш ярим ҳимоячиларни ривожлантиришга асосий эътиборни қаратишга қарор қилди.
Touchline хабарига кўра, Зидан «учранглилар»нинг Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлигига асосий сабаб майдон марказида устунликнинг умуман бўлмагани деб ҳисоблайди. Зинедин миллий терма жамоанинг ярим ҳимоя чизиғида ҳақиқий инқилоб қилишни мақсад қилган. Янги мураббийга яқин манбаларнинг таъкидлашича, у майдон марказида кўпроқ креативлик ва тўпни назорат қилиш зарурлигига тўлиқ ишонади.
Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан Франция терма жамоаси билан 2030 йилги Жаҳон чемпионати якунига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Бунгача унинг охирги иш жойи Мадриднинг «Реал» клуби бўлиб, у ердан 2021 йилда кетган эди.













