«Тоттенхэм» бош мураббий Роберто де Дзерби Лондон клуби трансфер бозорида фаол иш олиб боришни давом эттираётгани ва яна бир шов-шувли харидни тайёрлаётганини маълум қилди.
Шу ёзда «шпорлар» таркибни аллақачон 6 нафар янги футболчи билан кучайтириб, трансфер рекордини икки марта янгилашга улгуришди.
«Биз трансфер лойиҳамизнинг тахминан 60 фоизини амалга ошириб бўлдик. Олдинда яна бир трансфер бомбаси кутиб турибди», — деди мутахассис The Athletic нашрига берган интервьюсида.
Келишув якунланишга яқинми, деган саволга мураббий шундай жавоб берди:
«Умид қиламанки, шундай, аммо ҳозирча ҳеч нарса тугаллангани йўқ».
Манбанинг хабар беришича, «Тоттенхэм» учун асосий вариантлардан бири «Манчестер Сити» вингери Савиньо бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, Де Дзерби томонидан эълон қилинган «бомба» ҳужум чизиғини янада йирикроқ кучайтириш билан боғлиқлиги кутилмоқда.













