Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

ЎзФҲМ: "Пахтакор" – "Сурхон" баҳсида хато қилган VAR ҳаками жазоланди

Баҳо:
+ | -

Эксперт ҳакамлар гуруҳи Суперлига 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Сурхон" учрашувидаги баҳсли вазият бўйича хулосасини эълон қилди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланган, VAR ҳаками сифатида Равшан Абдувоҳидов ишлаган.

90+4-дақиқада "Пахтакор" томонидан киритилган гол VAR текширувидан кейин бош ҳакам томонидан бекор қилинган.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига кўра, ушбу эпизодда VAR ҳаками хатога йўл қўйган. Хусусан, Равшан Абдувоҳидов бош ҳакамни вазиятни монитор орқали шахсан қайта кўриб чиқишга чақирмаган ва шу тариқа VAR протоколи талабларини бузган.

Натижада бош ҳакам эпизодни мониторда кўрмасдан, VAR ҳаками берган маълумот асосида голни бекор қилган.

VAR протоколи талабларини бузгани инобатга олиниб, Равшан Абдувоҳидов мавсум якунига қадар VAR ҳаками сифатида ишлашдан четлатилди.

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 11:06, 22.08.2026.
Ўқилди: 3641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3355]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2381]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2162]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2067]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1999]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1946]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1887]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1841]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1797]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1793]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик