Кириш Регистрация

"Барселона"да энди рўйхатдан ўтказиш муаммоси йўқ — сабаби маълум

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида амалга оширган қатор операциялари орқали Ла Лиганинг молиявий фэйр-плей қоидалари доирасида катта захира яратди.

La Vanguardia журналисти Анаис Марти маълумотига кўра, Роберт Левандовски, Ансу Фати, Маркус Рэшфорд ва Ферран Торреснинг жамоадан кетиши, Рональд Араухонинг ижарага берилиши, шунингдек, Андреас Кристенсен билан шартнома шартларининг қайта кўриб чиқилиши ва ёшлар жамоасидаги айрим футболчиларнинг сотилиши клубга 100 млн евродан ортиқ молиявий бўшлиқ яратган.

Айниқса, Левандовскининг кетиши муҳим аҳамият касб этди — унинг трансфери орқали "Барселона" маош жамғармасида 40 млн евродан ортиқ маблағни бўшатгани хабар қилинган. Натижада каталонияликлар Ла Лиганинг "1:1" қоидасига қайтиб, янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишда аввалги йиллардаги каби жиддий муаммоларга дуч келмади.

Киритилди: 12:30, 22.08.2026.
Ўқилди: 2160 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик