Кириш Регистрация

Лаутаро Мартинес «Барселона»га ўтмайди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ушбу ёзда жамоасини тарк этмайди.

Яқинда «Барселона»нинг «нерадзурри» сардорини ўз сафига қўшиб олмоқчи экани, ҳатто аргентиналик футболчи билан оғзаки келишувга эришилгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ таниқли журналист Гастон Эдуль берган маълумотларга кўра, форварднинг Каталонияга кўчиб ўтиши кутилмаяпти. Каталонияликлар ростдан ҳам Лаутарога қизиқиш билдиришмоқда, аммо клуб томонидан ҳеч қандай расмий таклиф юборилмаган.

Мартинеснинг «Интер» билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача амал қилади, унинг Transfermarkt порталидаги нархи эса 85 миллион еврога баҳоланмоқда. Бугун футболчи ўзининг 29 ёшини нишонламоқда.

Узоқ вақт давомида «Барселона»нинг асосий нишони Хулиан Альварес бўлиб келаётган эди, бироқ «Атлетико» ўз юлдузини принципиал рақибига сотмоқчи эмас.

Киритилди: 07:25, 22.08.2026.
Ўқилди: 1656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик