Чоршанба куни кечқурун «Барселона» Испания чемпионати доирасида ўз майдонида «Расинг»га қарши навбатдаги учрашувини ўтказиши керак. Ўйин олдидан Каталония метеорология агентлиги Meteocat ҳудудга бўрон фронти яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантириш берди. У кучли ёмғир ва ҳароратнинг пасайишига олиб келиши кутилмоқда, деб ёзади Goal.
Синоптиклар беқарор об-ҳаво пайшанба куни эрталабгача сақланишини кутмоқда. Бир нечта ҳудудда кучли ёмғир, шамол ва дўл ёғиши хавфи бўйича сариқ огоҳлантириш амал қилмоқда.
Умуман, об-ҳаво «Камп Ноу»даги учрашувни ўтказиш режаларига таъсир қилиши мумкин. Бироқ стартга қадар ҳали вақт бор. Учрашув Тошкент вақти билан 00:30 да бошланиши керак.
Аввалроқ «Барселона» Чемпионлар лигасида «Фейеноорд»га қарши ўйиннинг бир бўлагини кучли ёмғир остида ўтказган эди. Кучли ёғингарчилик ҳатто телетрансляцияда ҳам яққол кўринган, аммо учрашувни тўхтатишга тўғри келмаган. Шу билан бирга, трибуналарда сувни чиқариш билан боғлиқ айрим муаммолар кузатилган. Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат акс этган кадрлар ҳам тарқалган.
«Камп Ноу» стадионида реконструкция ишлари ҳали тўлиқ якунланмаган.













