Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо

Гвардиола Декуга зўр футболчи тавсия қилди

Баҳо:
+3 | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансфер ойнасида чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячи билан таркибни кучайтиришни истамоқда.

El Nacional хабарига кўра, каталонияликларнинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб спорт директори Декуга «Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол номзодини тавсия қилган.

Манба таъкидлашича, хорватиялик футболчи Флик юқори баҳолайдиган бир қатор сифатларга эга. У Пау Кубарси билан марказий ҳимояда кучли жуфтлик ҳосил қилиши мумкин.

«Бундай жуфтлик мантиқан жуда мос келади. Кубарси ўйинни ўқиш, рақиб ҳаракатини олдиндан ҳис қилиш ва ҳужумларни бошлаш қобилияти билан ажралиб туради. Гвардиол эса ҳимояга куч, тезлик ва жисмоний қаттиққўллик қўшиши мумкин», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Гвардиол ортида катта бўш ҳудуд қоладиган тактик тизимда ўйнашга ўргангани қайд этилган. Бу «Барселона» учун муҳим жиҳат, чунки каталонияликлар одатда ҳимоя чизиғини юқорида ушлаб ўйнайди.

Эҳтимолий трансфердаги асосий муаммо футболчининг нархи бўлиши мумкин. Transfermarkt Йошко Гвардиолни 70 миллион еврога баҳоламоқда, амалда эса трансфер суммаси бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Хорватиялик ҳимоячининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2031 йил ўрталарига қадар амал қилади. Шу сабабли инглиз клуби музокараларда кучли позицияга эга.

Киритилди: 03:59, 17.09.2026.
Ўқилди: 4326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик