Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Каземиро Месси «Олтин тўп»ни қўлга кирита оладими, деган саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ярим ҳимоячиси Каземиро жамоадоши Лионель Мессининг «Олтин тўп» учун курашдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

39 ёшли аргентиналик футболчи мукофот учун 30 нафар номзод қаторига киритилган. Ғолиб номи 26 октябрь куни Лондонда эълон қилинади.

«Месси «Олтин тўп»ни қўлга кирита оладими? Гап Лео ҳақида кетганда, ҳеч нарсани имконсиз деб бўлмайди. У буни Жаҳон чемпионатида исботлади, аммо қарорни мен қабул қилмайман.

Албатта, ҳар доим жамоадошингиз мукофотни қўлга киритишини хоҳлайсиз, унинг ўзи ҳам ғолиб бўлишни истайди. Аммо барчаси овоз берувчиларга боғлиқ. Мен Мессига фақат омад тилай оламан. Унинг Жаҳон чемпионатида эришган натижаларини одамлар эслашади, деб умид қиламан, чунки бу ҳақиқатан ҳам муҳим. Биз эса, унинг жамоадошлари сифатида, у билан бирга ўйнашнинг ҳар бир лаҳзасидан завқ оляпмиз», — дея Каземиронинг сўзларини All About Argentina нашри келтиради.

Пайшанба куни Месси Кампеонес кубоги доирасида «Крус Асуль»га қарши ўйинда (2:0) бир гол урди ва бразилиялик Каземирога голли узатма берди.

Киритилди: 09:07, 17.09.2026.
Ўқилди: 2340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик