Зўр ТВ бугун, 22 август куни Испания Ла Лигаси 2-туридан ўрин олган "Эспаньол" — "Реал" учрашувини жонли эфирда намойиш этади.
Баҳс Барселона яқинидаги "RCDE Stadium"да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:30 да (23 августга ўтар кечаси) бошланади. Испанияда эса ўйин 21:30 га белгиланган.
"Эспаньол" биринчи турда "Леванте"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. "Реал" эса Жозе Моуриньо қўл остида янги мавсумдаги илк Ла Лига ўйинини ўтказади. Мадридликларнинг 1-турдаги учрашуви ЖЧ-2026 сабаб тақвимдаги ўзгаришлар туфайли кейинроққа қолдирилган.















